Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди

Khoja
28 июл 2025, 08:46
Кеча Дўрмонда "Қўқон-1912" ва "Арал" ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувда Суперлига жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Зафар Ҳакимов ва Муҳриддин Фазлиддинов муаллифлик қилишди.

"Қўқон-1912" сафида ОКМК ҳимоячиси Аброр Каримов ҳаракат қилган. Ҳозирча футболчи билан шартнома имзоланмаган.

Маълумот учун, Аброр Каримов йил бошида "Навбаҳор"дан ОКМКга ўтганди. 

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›