Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади

Iskandarov Abdulaziz
30 июл 2025, 17:09
Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Суперлига жамоалари фаолликни қўлдан бой бермаяпти.

Навоийнинг "Қизилқум" клуби тажрибали ярим ҳимоячи Асрор Ғофуровни ўз сафига қўшиб олди. Сурхондарёлик футболчи клуб билан ярим йиллик шартнома имзолади. 

Маълумот учун, Асрор Ғофуров 2024 йилнинг иккинчи даврасида "олтин изловчилар" сафида ҳаракат қилган эди. У фаолияти давомида "Башундхара" (Бангладеш), "Сурхон" (Термиз), "Саиф" (Бангладеш), "Aндижон" (Aндижон), "Изелспор" (Туркия), "Манисаспор" (Туркия), "Гебзеспор" (Туркия), "Пахтакор" (Тошкент) жамоаларида тўп тепган. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›