UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50​Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финал босқичида ишлайди  0 12:32Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади  16 12:19Аарон Рэмзи "Кардифф Сити"нинг ўйновчи мураббийи бўлади  0 11:51"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти  2 11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  0 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  6 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  5 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  28 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  36 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  12 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  16 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  14 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  14

Асрор Ғофуров: "Навоийлик мухлислардан озгина сабр қилишларини сўраб қоламан" Янгиликлар

Асрор Ғофуров: "Навоийлик мухлислардан озгина сабр қилишларини сўраб қоламан"

Бангладеш давлатида чемпионлик ҳамда кубок соҳиби айланган сирдарёлик футболчи, айни вақтда Навоийнинг “Қизилқум” клубида тўп тепаётган Асрор Ғофуровга бир неча саволлар билан юзландик.

- Аввало легионерлик фаолиятигиз ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз. Чемпионлик ҳиссиётлари қандай бўлди?

- Албатта, сўнгги 3 йилни Бангладеш чемпионатида ўтказдим ва чемпионликни қўлга киритдим. Қолаверса, жамоамиз кубокни ҳам ютди. Қайси мамлакатда бўлмасин, чемпионлик жуда ҳам ёқимли бўлар экан. Байроғимизни ўзга давлатларда юқориларга кўтариш бу ҳар бир спортчининг орзуси бўлса керак. 

- Асрор Ғофуровнинг легионерлик фаолияти чўққига чиқаётган бир паллада унинг Ўзбекистон Суперлигасида, устига-устак жон сақлаш учун ҳаракат қилаётган жамоада пайдо бўлиши қандай рўй берди ва нималар сабаб бўлди?

- Биласизми, биринчи навбатда менга она ватан соғинчи сабаб бўлди. Қолаверса, легионер сифатида юқори натижага эришиб қайтиш менимча яхши бўлса керак. Кейин 3 йил мобайнида Бангладешда бўлдим. Ундан ташқари 6 йил Туркияда тўп тепдим. Бу кам вақт эмас менимча, ундан ташқари оиладан шунча вақт четда бўлиш қийин.

-  “Қизилқум”дан ташқари таклифлар бўлмадими?

- Таклифлар бор эди. Асосан Индонезия, Таиланд ва Бангладешнинг ўзидан ҳам яхши чорловлар бўлди. Лекин юқорида айтганимдек юрт соғинчи мени ватанимга қайтарди.

- Асрор яна миллий чемпионатимизга қайтдингиз ва бир неча учрашувларда майдонга тушдингиз. Олдинги ва ҳозирги пайтларни солиштирсак, Суперлигада нималарни ўзгарганини кўрдингиз ёки нималар ҳали ҳамон ўзгаришсизсиз қолган?

- Охирги йилларда бизнинг чемпионатимизда ўзгаришлар жуда ҳам кўп. Масалан олдинлари майдонлар қанақа аҳволда эди, ҳозир қандай даражада. ВАР тизими футболимизга кириб келиши, майдонларнинг прожекторлари ва ҳар бир ўйиндан жонли трансляциялар барчаси футболимизнинг анчагина олдинга юриш қилганидан далолат беради. 

- Асрор Ғофуровни янги мавсумда яна легионер сифатида кўрамизми?

- Биласизми мен Суперлигага қайтишимнинг асосий мақсади унчалик кучли бўлмаган чемпионатда тўп тепиб, ўз формамни сал бўлсада пастга туширдим. Шу сабабдан ҳам мен Ўзбекистонда ўзимни яна қайта кашф қилмоқчиман. Шунинг учун ҳали бошқа давлатга кетишни режа қилганим йўқ. 

- Асрор Ғофуровнинг навоийлик футбол мухлисларига айтадиган гаплари борми?

- Бизнинг содиқ мухлисларга озгина сабр қилишларини ва биз уларга кўплаб ғалабали онларни тақдим қилишимизни айтиб ўтган бўлардим. Албатта улар учун севимли бўлган жамоасини Суперлигада, мавсум якунида яхши ўринларда кўришлари учун тинмасдан ҳаракат қилаётганимизни таъкидлаган бўлардим.

Шохруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 янв 21:28:07
Sharofiddin Baxadirov
Асрор Сирдаредан эмас!Сурхандаредан.Сариосие туманидан.Журналист вилоятнларни билмайдими?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика