UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  151 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  4 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Фозил Мусаев: "Япония бутун мусобақанинг фаворити, лекин..." Янгиликлар

Фозил Мусаев: "Япония бутун мусобақанинг фаворити, лекин..."

Япониянинг "Жубило Ивата" клуби аъзоси Фозил Мусаев жароҳат, Купер қўлостидаги илк йиғин, бўлажак Осиё Кубоги ва у ердаги рақибларимиз ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жароҳатим туфайли узоқ муддат футбол ўйнай олмадим. Мураккаб тикланиш жараёнини бошдан кечирдим. Лекин бундай ҳолатлар ҳар бир футболчинингн қисматида бор. Эндиликда ҳаммаси ортда қолди. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Клубим таркибида сўнгги учта ўйинда қатнашдим. Иккитасида захирадан майдонга тушган бўлсам, битта ўйинни тўлиқ ўтказдим. Келажакка катта умидлар билан қараяпман.
 
Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг йиғинига илк бор таклиф олдим. Бор куч ва маҳоратимни намойиш қилиб, мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқчиман. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси ва ўйин услуби бор. Йиғин давомида Купер мендан нима талаб қилаётганини англаб, унинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилмоқчиман.
 
Миллий терма жамоамизда энг кучли чизиқ айнан мен тўп сурадиган ярим ҳимоя чизиғи. Бу чизиқда рақобат жуда кучли. Аммо мен рақобатдан чўчимайман. Рақобатнинг бўлгани яхши. Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоаси учун бу фойдали. Қолаверса, футболчилар ҳам ўз устиларида кўпроқ ишлашларига тўғри келади.


 
Ҳозирда бутун дунёда, шу жумладан, Осиёда ҳам барча терма жамоалар кучайишган. Аввалгидек, осонликча мағлуб этса бўладиган жамоалар қолмаган. Бирлашган Араб Амирликларидаги бўлажак Осиё Кубогига барча катта мақсадлар билан тайёргарлик кўряпти. Ғолиблик учун қаттиқ кураш кечади. Агар астойидил меҳнат қилиб, яхши тайёргарлик кўрсак, менинг фикримча, Осиё Кубогида муваффақият қозона оламиз. Бунинг учун бизда барча нарса бор. Фақат мураббийнинг ақлли тактикаларидан ташқари, футболчиларнинг ўзида ҳам иштиёқ юқори бўлиши керак. Футболчиларнинг ўзлари ҳам ғалаба учун борларини бериб ўйнашлари зарур. Акс ҳолда, мураббий қанчалик кучли бўлмасин, натижага эришиш қийин.
 
Осиё Кубогидаги гуруҳимиз анча кучли. Япония бутун мусобақанинг фаворити ҳисобланади. Мен Япониядалигимда уларнинг тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишдим. Айтиш керакки, ўз тарихларида 5-марта Осиё Кубогини қўлга киритишга астойидил ҳаракат қилишмоқда. Япония терма жамоаси бош мураббийининг интервьюсини ҳам кўрдим. Бутун фикру хаёли БААдаги мусобақада ғалаба қозонишга қаратилган. Шундай бўлса-да, биз уларга муносиб қаршилик кўрсата оламиз, деб ўйлайман. Агар биргаликда бир мақсад йўлида бирлашсак, албатта натижага эришамиз".

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика