UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  25 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  1 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  6 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  18 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  11 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2

Февзи Давлетов: "Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик"

Суперлига 1-тури доирасидаги "Сурхон" — "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилаётган вақтимизда яна хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик.

- "Сурхон" жамоаси бугун ўзига ўҳшамади ва жуда ёмон ўйин ўтказди. Бунга сабаб нима?

- Концентрацияни ушлай олмадик. Ўйиндаги дастлабки 10-15 дақиқа ҳушёр бўлишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ҳам худди шундай ҳолат рўй берди. Бўлим бошланишида эътиборли бўлиш жуда муҳим, биз эса яна хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Концентрацияни йўқотганимиз сабаб бугун шундай натижа қайд этилди.

- Янги мавсум энди бошланди. "Сурхон" жамоаси жорий мавсум ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мақсадимиз ўтган йилги ўйин сифатини сақлаб қолиш. Жорий мавсум кўп жамоалар ўсишга эришди. Ўтган мавсумда кўпчилик биздан бундай ишончли ўйинни кутмаганди, янги мавсумда эса барча жамоалар бизга қарши пухта тайёргарлик кўришмоқда.

- Мавсум бошланишига кам вақт қолганда жамоага келиб қўшилдингиз. Таркибдан кўнглингиз тўлмоқдами? Жамоани тўлиқ ўрганиб олишга вақтингиз етарлича бўлдими?

- Ҳа, жамоага кеч қўшилдим. Бор вақтдан имкон қадар унумли фойдаланишга ҳаракат қилдим. Таркибни янада кучайтиришимиз керак. Мураббийлар штаби билан ишлашда давом этамиз ва қийинчиликлардан қўрқмаймиз.



Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика