UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичи олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Аввало, Қирғизистон футзал федерациясига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Барча иштирокчиларга саралашда муваффақият тилайман.

Тайёргарлик масаласига келсак, биз бу ерга ўз вазифамизни бажариш учун келдик. Энг аввало, Осиё чемпионатига йўл олишимиз керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Саралаш босқичига 100 фоиз тайёрмиз.

Бизда ҳам баъзи муаммолар бор, айтайлик, жароҳат олган ўйинчилар масаласида, аммо бу бошқа мавзу, барибир тўлиқ тайёрмиз. Барча футболчиларимиз шай турибди. Тўғри, сўнгги ўртоқлик учрашувида Японияга ютқаздик, лекин бундан яхши сабоқ олдик. Бу ўйин бизга фойда келтирди деб ўйлайман.

Таркиб масаласида тўхталадиган бўлсак, саралаш ўйинларига деярли асосий таркибни олиб келдик. Чориев жароҳатдан кейин тикланиш жараёнида, чунки у узоқ вақт давомида жиддий жароҳатлар олганди. Кейинроқ у яна жароҳат олди ва бу сафаргиси анча оғир эди. Унинг ноябрь ойида сафга қайтишига умид қиламиз. У астойдил шуғулланмоқда, лекин ҳозирча ҳатто клубига ҳам ёрдам беришга тайёр эмас. 

Ропиевга келсак, бизда янги давр бошланмоқда. Қирғизистон бош мураббийи айтганидек, ҳар кимнинг ўз мезонлари бор. Бизнинг ҳам ўз вазифаларимиз мавжуд. Бизда янги федерация, янги раҳбарият, терма жамоада деярли 70 фоиз янги футболчилар жамланган. Биз келажакка қараб иш тутамиз ва шу мезонлардан келиб чиқиб, таркиб ёшартирилмоқда. Бу табиий жараён. Ропиев ҳақиқатан ҳам малакали футболчи, лекин келажакни ўйлаб, истиқболли ёш футболчиларни жалб қилишимиз керак. Бундай тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол", – деди 42 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон саралаш босқичида Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки учрашувни 20 сентябрь санасида Фаластин терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика