UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  5 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  9 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  3 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9

Бечора майдон Янгиликлар

Бечора майдон

Теглар :  Миллий стадион
Эндиликда "Миллий" деб юритилаётган стадион майдони ҳақида доим кўп гапирамиз.

Гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, Қатар билан ўйиндан кейин Одил Аҳмедов чидаб туролмай ичидаги гапларни қисқа интервьюсида тўкиб солганди. Аммо ўшанда унинг гапларига ҳеч ким парво қилмади. ЎФА биронта баёнот ҳам бермади. Майдон ҳолатини яхшилаймиз деб ҳеч ким гапирмади. Умуман бизда шунақа: гапираверсан, гапираверасан ҳамма эшитади, лекин ҳеч ким миқ этмайди.

Биз шу ҳам одам, тўп тепиб юрибди, билмаса гапирмайди деб ўйламаймиз. Майдон ҳолатини яхшилаш устида бош қотирмаймиз. Майдон чими нега яхши эмас дейилса ичкарида вентиляция йўқ деб қутилиб қўя қоламиз. Боз устига майдон майсасини янаям бадтар ҳолатга келтириб устма-уст ўйин ўтказамиз.

"Миллий" стадион уч кун ичида 6та ўйинни қабул қилади. 23 ноябрь CAFA аёллар чемпионатидан ўрин олган иккита баҳс ўтказилди. Кеча "Бунёдкор"нинг ўзи ўйнади ва ундан кейин спартакиада ўтказилди. Бугун яна CAFA мусобақасидаги иккита учрашув бўлиб ўтади. Куз келиб дам олишга ҳозирланаётган майдон буни кўриб йиғлаб юборса керак.

Майдон ҳолати ёмон, яхшилаш керак деймиз-у, лекин бошқа жой йўқдек кўп ўйинларни шу ерга бошлаб келамиз. Яхшиям бизда "Бунёдкор" бор. Бўлмаса қаерга борардик?!

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика