"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди

Sherzod Nurmatov
8 июл 2025, 19:52
"Арсенал" ва "Брентфорд" ўтган ҳафтада 31 ёшли даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Нёргор келишуви бўйича барча ҳужжатларни алмашди.

"Тиббий кўрикнинг иккинчи қисми ҳам якунланди, шартнома имзоланди, кейинроқ расмий хабар чиқади", – деб ёзди Фабрицио Романо.

Евро-2020 ярим финалчиси Нёргор 2019 йилдан бери "Брентфорд" жамоасида ўйнаб келмоқда. Бунгача у "Люнгбю", "Гамбург", "Брондбю" ва "Фиорентина" рангларини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›