UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  1 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  8 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  18 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  3 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2

Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман" Янгиликлар

Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"

"Флуминенсе" сардори Тиаго Силва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида "Челси" билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.

40 ёшли бразилиялик 2020 йилдан 2024 йилгача Лондон жамоасида ўйнаган ва улар билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Агар "Флуминенсе" КЖЧ финалида ўзи 8 мавсум ҳаракат қилган ПСЖ билан тўқнаш келиши мумкин.

"Ҳа, бу кўп нарсани англатади. Худога шукрки, мен бу икки клубда ("Челси" ва ПСЖ) ажойиб дамларни ўтказдим. Ҳозир эса фаолиятимнинг сўнгги босқичида ҳам қўлимдан келганича жамоага ёрдам бериб, муҳим дақиқаларни бошдан кечирмоқдаман.

Агар "Челси"ни мусобақадан чиқариб юбора олсак, уларга бўлган муҳаббатимни қайд этган ҳолда, ўзгача аҳамиятли бўларди деб айтоламан. Биз бир-биримизга дуч келиб қолдик, начора фақат ғалаба ҳақида ўйлашга мажбурмиз. Бу ўйиндан сўнг автоматик тарзда “Челси”га, ЖЧдан кейин эса ПСЖга мухлислик қиламан. Ва ҳар доим шундай бўлиб қолади, чунки мен бу клублардан чексиз миннатдорман. Ўз имкониятларим доирасида ҳамма нарсани қиламан ва буни "Флуминенсе" учун қилишда давом этаман. Умид қиламанки, биз финалга чиқа оламиз", – деди Силва.

Жамоалар ўртасидаги ўйин бугун, 8 июль куни Ист Резерфордда ўтазилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика