UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4

Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман" Янгиликлар

Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"

"Флуминенсе" сардори Тиаго Силва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида "Челси" билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.

40 ёшли бразилиялик 2020 йилдан 2024 йилгача Лондон жамоасида ўйнаган ва улар билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Агар "Флуминенсе" КЖЧ финалида ўзи 8 мавсум ҳаракат қилган ПСЖ билан тўқнаш келиши мумкин.

"Ҳа, бу кўп нарсани англатади. Худога шукрки, мен бу икки клубда ("Челси" ва ПСЖ) ажойиб дамларни ўтказдим. Ҳозир эса фаолиятимнинг сўнгги босқичида ҳам қўлимдан келганича жамоага ёрдам бериб, муҳим дақиқаларни бошдан кечирмоқдаман.

Агар "Челси"ни мусобақадан чиқариб юбора олсак, уларга бўлган муҳаббатимни қайд этган ҳолда, ўзгача аҳамиятли бўларди деб айтоламан. Биз бир-биримизга дуч келиб қолдик, начора фақат ғалаба ҳақида ўйлашга мажбурмиз. Бу ўйиндан сўнг автоматик тарзда “Челси”га, ЖЧдан кейин эса ПСЖга мухлислик қиламан. Ва ҳар доим шундай бўлиб қолади, чунки мен бу клублардан чексиз миннатдорман. Ўз имкониятларим доирасида ҳамма нарсани қиламан ва буни "Флуминенсе" учун қилишда давом этаман. Умид қиламанки, биз финалга чиқа оламиз", – деди Силва.

Жамоалар ўртасидаги ўйин бугун, 8 июль куни Ист Резерфордда ўтазилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика