UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   3 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  22 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди Янгиликлар

Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди

Афғонистон футбол федерацияси матбуот котиби Мустафо Ҳошими Россия терма жамоаси билан эҳтимолий ўртоқлик ўйини бўйича музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади.

"Бу йил Россия терма жамоаси билан ўйин бўлиши мумкин. Бу масала ФФА президенти кун тартибида бор. Биз Россия билан ўйнашни истаймиз. Сентябрь ойига CAFA турнири белгиланган, шунинг учун ноябрь ойнаси – энг мос вақт. Бу ўйин ташкил этилса, жуда хурсанд бўлардик", – деди Ҳошими.

2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб Россия жамоалари ФИФА ва УEФА расмий турнирларидан четлаштирилган. ФИФА рейтингида Афғонистон 154-ўринда, Россия эса 39-ўринда.

Маълумот ўрнида, Афғонистон 29 августдан 8 сентябргача CAFA мусобақасида иштирок этади. Терма жамоа Тожикистон, Эрон ва Малайзия билан бир гуруҳдан жой олган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика