"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?

Sherzod Nurmatov
19 июн 2025
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини 2 июль куни Жиззах шаҳрида ўтказилади.

"Хоразм" клубининг уй стадиони мавсумга тайёр бўлмаганлигидан келиб чиқиб, жамоа учрашувни "Сўғдиёна" марказий стадионида ўтказиш бўйича келишувга эришди", – дейилади Профессионал футбол лигаси хабарида.

Аввалроқ Хоразмдаги стадионда асосий муаммолардан бири бартараф этилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz