UZ

Сўнгги янгиликлар

21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  0 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  0 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   2 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  7 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  29 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5

Азизбек Ҳайдаров термамизга омад тилади Янгиликлар

Азизбек Ҳайдаров термамизга омад тилади

"Локомотив"нинг янги футболчиси Азизбек Ҳайдаров янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"да танишларим жуда кўп. Бу ердагилар мени чақиришди. Мен бунга йўқ демадим.

Ўтган йили "Бунёдкор" сафига қайтдим. "Локомотив"нинг ўйинларини бевосита кузатдим. Чунки жамоада дўстларим жуда кўп. Йигитлардаги энг яхши ҳусусиятлардан бири ҳамжиҳатлик. Барча бир оиладек. Клубда ўзига яраша ажойиб атмосфера бор. Ўйинга келсак, жамоа ўтган мавсумда чиройли ўйинлар кўрсатди. Нима бўлса ҳам жамоа ўз услубини йўқотмайди. Жамоанинг ўйин услубидан ҳулосалар чиқарган ҳолда бу ерга келдим. "Локомотив"га қайтганимдан жуда ҳам хурсандман.

"Локомотив" олдига ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Жамоа сўнгги 3 мавсумда чемпионликни ҳеч кимга бермади. Жамоанинг мақсади ўзгармаган. Чемпионликни, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш. Осиё чемпионлар лигасида ҳам юқори ўринлар учун курашамиз. "Локомотив" - Ўзбекистондаги энг яхши жамоаларидан биттаси. Шу боисдан клуб ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда юқори мақсадлар учун ўйнайди. Шунинг учун ҳам ушбу жамоага келдим. Худо хоҳласа майдонда ва унинг ташқарисида ушбу мақсадлар йўлида жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Ҳозирда Дубайда янги мавсум учун тайёргарлик кетмоқда. Кунига 2 маҳал машғулотларни олиб боряпмиз. Футболчилар ҳам доим шундай оғир машғулотлардан, қийинчиликлардан ўтмаса, мавсум давомида жуда қийин бўлади. Ўзим ҳам шундай машғулотларни соғингандим. Бундан роҳатланяпман. Қийинчилик бор жойда роҳат бўлади. Машғулот тизими туфайли ҳозирда барчага жуда қийин бўлмоқда. Шу туфайли кейинчалик ўйинларда унчалик қийин бўлмайди.

Терма жамоадагиларнинг барчаси менинг акаларим, укаларим, дўстларим. Термада бўламанми ёки йўқ юрагим билан мен улар билан биргаман. Ҳар доим уларга омад тилайман. Туркманистон билан ўйин арафасидамиз. Умид қиламанки, термамиз ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Насиб бўлса, бутун бир жамоа бўлиб ўйинга боришга ҳаракат қиламиз. Миллий термамизга омад тилайман.

Миллий терма жамоа бизнинг юзимиз деб ҳисоблайман. Улар ўзларини кўрсата олишса, чет эл клубларида ўйнашади. Шу орқали улар миллий жамоамизнинг янада кучайишига ўз ҳиссасини қўшишади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика