Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)

Administrator
16 июл 2025, 20:25
Футболчи ўз инстаграмига сурат жойлади ва бир неча дақиқалардан сўнг уни ўчириб юборди.

"Барселона" футболчиси Ламин Ямал инстаграм саҳифасига сурат жойлади ва уни бир неча дақиқадан сўнг ўчириб ташлади. Ушбу сурат жуда хира бўлиб, унда Ямалнинг 10-рақамли либосни кийиб олганини пайқаш мумкин. Турли манбалар футболчи бу ҳаракати билан янги мавсум 10-рақамни олишига ишора қилди деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, "Барселона"даги 10-рақам Лионель Месси билан ёдда қолган. Лео жамоани тарк этганидан сўнг ушбу рақам ёш ва умидли Ансу Фатига берилганди. Бироқ, Фатининг "Барселона"да омади келмади, у шу ёзда "Монако"га ижарага берилди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: instagram.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›