Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди
16 июл 16:32
Янгиликлар
Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди
"Сурхон" форварди Абдуғафур Ҳайдаров ижара асосида "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Бу ҳақда Термиз клуби матбуот хизмати маълум қилди.
"20 ёшли ҳужумчимиз Абдуғафур Хайдаров "Қўқон-1912" клубига ижарага берилди. Ҳайдаров жорий мавсум охиригача қўқонликлар сафида ҳаракат қилади. Ижара шартномасида сотиб олиш банди кўзда тутилмаган", – дейилади хабарда.
20 ёшли Ҳайдаров жорий мавсум "Сурхон" сафида 15 ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ.

Шунингдек, "Сурхон" томонининг маълум қилишича, Жаҳонгир Абдусаломов жамоани тарк этган. У 2,5 мавсум давомида барча мусобқаларда 57 ўйин ўтказиб, 15 т гол урган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар