Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"
16 июл 18:15
Янгиликлар


Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"
Душанба куни 39 ёшли ярим ҳимоячи "россонерилар" билан "1+1" схемаси бўйича бир йиллик шартнома имзолади. Хорват клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг 13 мавсум ўйнаган "Реал"ни тарк этди.
– Болалигимда Италия чемпионатини кўп кўрардим, "Милан" эса менинг севимли жамоам эди. Ўша пайтларда Хорватияда "Милан" жуда машҳур эди, чунки у дунёдаги энг оммабоп клублардан бири бўлган. У ерда Звонимир Бобан ўйнарди, у менинг кумирим бўлган.
Энди мен "Милан"даман, бундан жуда хурсандман ва янги саёҳатни интизорлик билан кутаяпман.
– Нима сабабдан "Милан" таклифини қабул қилдингиз?
– Мен Европада қолишни, рақобатбардош турнирда ўйнашни хоҳладим. Менда бошқа таклифлар бор эди, лекин "Милан"ни эшитишим билан уларни танладим.
Игли Таре ("Милан"нинг спорт директори) Хорватияга келиб, менга "Милан" лойиҳаси ҳақида гапириб бергани мени ҳайратда қолдирди. Клубнинг менга қанчалик қизиқиш билдираётганини кўрсатиши мен учун муҳим эди.
"Милан" – Европанинг энг буюк клубларидан бири. У ўртача натижалар билан қаноатланмайди ва энг юқори мақсадларни – совринларни ютиш, дунёнинг энг яхши жамоалари билан рақобатлашишни ўзига вазифа қилиб қўйиши керак. Шу сабаб мен бу ердаман, – деди Модрич клуб медиасига берган интервьюсида.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Нафақат Милан, А сериядаям ундан зўрини топиш қийин ҳозир.