UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  2 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  8 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Australian AP мухбири: "Элдор Шомуродов мусобақа сюрпризларидан бири" Янгиликлар

Australian AP мухбири: "Элдор Шомуродов мусобақа сюрпризларидан бири"

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония баҳсидан сўнг нимчорак финалда қайси жамоага қарши ўйнашимиз маълум бўлди.

Осиё Кубогида муваффақиятли одимини давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1/8 финалда Австралия билан куч синашади. Бу ўйин жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Кеча Ал Айндаги "Халифа бин Зайед" стадионида кечган Ўзбекистон - Япония учрашувини австралиялик журналистлар ҳам диққат билан кузатиб боришди.

Баҳс якунига етиб бизнинг Австралияга қарши ўйнашимиз расман маълум бўлгач, Australian Associated Press мухбири Эд Жэксон билан қисқача суҳбат қурдик.

- Ўзбекистон - Япония баҳси қандай таассурот қолдирди?
- Бу ўйинни биз ҳам диққат билан кузатдик. Чунки гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа кейинги босқичда бизга рақиб бўларди. Менга Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини ёқди. Айниқса 14-рақамдаги Элдор Шомуродов мусобақа сюрпризларидан бири дея оламан. Шунингдек, бу учрашувда майдонга тушмаган Одил Аҳмедовни ҳам яхши биламиз. У билан жамоа янада кучли кўриниш олади.

- Терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг оғир-босиқ инсонлиги кўриниб турибди. Купер Мисрда ишлаган пайти унинг асосий "қуроли" Муҳаммад Салаҳ эди. Ўзбекистонда эса шундай футболчи деб Одил Аҳмедовни айтса бўлади. Қани кўрамиз, биз билан кечадиган беллашувда Аҳмедов Купернинг Салаҳи бўла оладими.

- Австралия мусобақани мағлубият билан бошлади, бироқ кейинги икки турда ғалабага эришди. Жамоанинг ҳолати қандай?
- Афсуски, биринчи ўйинда мағлубиятга учрадик, кутилмаганда Иордания терма жамоасига ютқазиб қўйдик. Аммо кейинги икки турда ғалаба қозониб 6 очко билан кейинги босқичга чиқдик. Айниса Сурияга қарши баҳс жуда асабий кечди. Шунга қарамай 1/8 финалдамиз ва энди Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Жамоанинг ҳозирги ҳолати яхши дея оламан. Охирги икки ўйинда 6та гол урдик. Бу ҳам жамоа ҳолатини кўрсатиб турибди. Яна шуни айтишим керак, бизда янги жамоа шаклланяпти. Янги бош мураббий Грехэм Арнольд кўплаб янги ўйинчиларни терма жамоага чақирган.

- Ҳозирги Австралия жамоаси таркибида асосий футболчилар ким?
- Бош мураббий урғуни жамоавий ўйинга беришга ҳаракат қиляпти. Шунга қарамай, охирги ўйинларда 21-рақамдаги Авер Мабил, 23-рақамдаги Томас Рогич яхши ўйин кўрсатишяпти. Айниқса Рогич тез орада терма жамоанинг юрагига айланиши кутиляпти.

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика