UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  44 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  194 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Андижонликлар Қозоғистондаги турнирда яна ғалаба қозонди Янгиликлар

Андижонликлар Қозоғистондаги турнирда яна ғалаба қозонди

Теглар :  Андижон
Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистонда МДҲ давлатлари ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилояти академияси тарбияланувчилари ҳам иштирок этаётганини айтиш лозим.

Лочин Гулдаев бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси ўз гуруҳида сўнгги ўйинда ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Бу сафар улар Қозоғистоннинг “Аристон” жамоаси билан рўбарў келиб, йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда Саидбек Деҳқонов билан Бекмурод Абдураимжонов дублга эришгани эътиборга моликдир.

Шохрух Ишанов бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси ҳам ўз гуруҳидаги охирги ўйинини ғалаба билан якунлади. Қирғизистоннинг “Олга-Бишкек” жамоасига қарши кечган учрашувда андижонликлар якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоасининг голларига Акбархўжа Нўъмонхўжаев, Абубакир Ражабов ҳамда Ўктамбек Абдумаликов муаллифлик қилди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика