Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди
23 авг 11:28
Янгиликлар
Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг 20-турида "Андижон" меҳмон бўлди.
Дарвозаларга 6 та тўп киритилган учрашувда "шерлар" 6:2 ҳисобида ғалабани ўзиники қилди. Шу тариқа "Пахтакор" ўз тарихида биринчи маротаба "Андижон"га сафарда 6 та гол урди. Бунга Андижонда қайд этилган энг йирик ҳисобдаги ғалаба 5:0 бўлиб турган эди. Шунингдек, "Пахтакор" "Андижон" билан ўзаро беллашувларда иккинчи марта рақиби дарвозасига 6 бор йўл топди. Биринчиси 2015 йилги мавсумда пойтахтда юз берганди.
Маълумот учун, "Пахтакор" навбатдаги учрашувини 26 август куни Ўзбекистон Кубоги доирасида "Машъал"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар