ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради

Iskandarov Abdulaziz
7 сен 2025
Яна 10 кундан сўнг "Андижон" жамоаси ОЧЛ-2 мусобақасидаги юришини бошлайди.

ОФК мазкур учрашувда фаолият олиб борадиган расмийлар рўйхатини эълон қилди. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. Унга кўра, сингапурлик 38 ёшли Ахмад А’Қашах бин Ахмад Ал Бадове бош ҳакам сифатида ишлайди. У 2013 йилдан бери ФИФА ҳаками сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Бош ҳакам: Ахмад А’Қашах бин Ахмад Ал Бадове (Сингапур)

Ёрдамчи ҳакамлар: Манож Калвани, Ашокраж Живараджа (иккаласи ҳам Сингапур)

Заҳира ҳаками: Леов Хонг Вей (Сингапур)

Назоратчи ҳакам: Саад Ал Фадхли (Қувайт)

Комиссар: Валид Муҳаммад Муса Таҳил Ал Блуши (БАА)

Маълумот учун, учрашув 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати