ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
30 дек 2025 14:33
Янгиликлар
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
16 та жамоа ўз рақибларини билиб олди. Жумладан, "Андижон" билан бир гуруҳдан жой олиб, муваффақият қозонган Туркманистон чемпиони "Арқадағ" Криштиану Роналду тўп тепадиган "Ал Насср" билан тўқнаш келадиган бўлди. Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машарипов ҳаракат қиладиган "Истиқлол" Иорданиянинг "Ал Ҳуссайн" жамоаси билан беллашади.

1/16 финал жуфтликлари:
Ғарб
"Ал Завраа" (Ироқ) – "Ал Васл" (БАА)
"Арқадағ" (Туркманистон) – "Ал Насср" (Саудия Арабистони)
"Сепахон" (Эрон) – "Ал Аҳли" (Қатар)
"Истиқлол" (Эрон") – "Ал Ҳуссайн" (Иордания)
Шарқ
"Поҳанг Стилерс" (Корея) – "Гамба Осака" (Япония)
"Ратчабури" (Таиланд) – "Персиб Бандунг" (Индонезия)
"Бангкок Юнайтед" (Таиланд) – "Макартур" (Австралия)
"Конг Ан Ханой" (Вьетнам) – "Тампинс Роверс" (Сингапур)
Биринчи ўйинлар 2026 йил 10-12 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 17-19 февраль орасида ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар