

Португалиялик хавбек "Бенфика" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. "Шаҳарликлар" аллақачон португал клубига футболчи билан музокара ўтказишга рухсат берган. Трансфер январь ойида амалга оширилиши мумкин.
Бернарду Силва 2017 йилда Франциянинг "Монако" клубидан "Манчестер Сити" футболчисига айланганди. Футболчи Англияда жами 410 та ўйин ўтказиб, 72 та гол ва 73 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Transfermarkt портали 31 ёшли ярим ҳимоячини 38 млн еврога баҳоламоқда.



