UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  9 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  1 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  5 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  4 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  6 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  4 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  8 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  11 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  4 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0

Интервью. Бобур Амонов: "Бухоро" жамоасидан доимо миннатдорман" Янгиликлар

Интервью. Бобур Амонов: "Бухоро" жамоасидан доимо миннатдорман"

Бир неча йиллар давомида “Бухоро” жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган асли бухоролик Бобур Амонов бу йил жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

Унинг олдида бир қатор таклифлар бўлса-да, Бобур “Андижон” жамоасининг таклифини қабул қилди ва расман шартнома имзолади. Бўлажак мавсум олдидан Бобур Амонов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Бобур, бир неча йиллар давомида “Бухоро” жамоасида барқарор ўйнадингиз. “Бухоро”дан кетишингизга нима сабаб бўлди?
- Ҳар бир футболчи ўз олдига мақсад қўяди ва шу мақсад сари интилади. Ўз устида ишлашни ва жамоамига ёрдам беришни истайди. Кўп йиллар давомида “Бухоро” жамоасида тўп тепдим. Мен Бухоро футбол мактаби тарбияланувчисиман ва жамоа менинг оиламдек эди. Бу йил эса  ўзимни бошқа жамоада синаб кўришни хоҳладим. Лекин “Бухоро” жамоаси ҳар доим ҳаётимда қолади ва балки қачондир яна ўз вилоятим жамоаси шарафини ҳимоя қилишимга ишонаман. “Бухоро” клубининг барча ходимларидан ва мухлисларидан доимо миннатдорман.




- Биламиз “Бухоро” жамоасини тарк этганиздан сўнг сизга бир қатор клублардан таклифлар бўлди. Шуларнинг орасидан сиз нега айнан “Андижон”ни танладингиз?

- Тўғри, бир қатор клублардан таклифларни олдим. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. “Андижон” ўз олдига жиддий мақсад қўйган ва уларнинг режалари менга ёқди. Бундан ташқари жамоада кўплаб футболчилар билан танишман. Шу сабабли, хеч иккиланмай “Андижон”нинг таклифни қабул қилдим. Уйлайманки, жамоадошларим билан ғалабаларга эришиб андижонлик мухлисларини хурсанд қиламиз.

- Бобур Амонов ушбу мавсумда ўз олдига қандай режалар ва мақсадларни қўйди?

- Аввало янги жамоага фойдам тегишини истайман. Ўз устимда кўпроқ ишлашни ва жамоадошларим билан ғалабаларга эришишни хоҳлайман. Бунинг учун кўлимдан келганча барча ишларни амалга ошираман.



- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Бухоролик мухлислар мени тўғри тушунишларини сўраб қоламан. Ҳаётимда уларнинг ўрни беқиёс. Шу пайтга қадар яхши ва ёмон кунда ҳам қўллаб-қувватлаб келганликлари учун ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Андижонда футболни севишади. Ўз суюклиларни Суперлигада доимо стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика