

Бугун Италиянинг "Интер" жамоаси мусобақа гуруҳ босқичининг учинчи турида Аргентинанинг "Ривер Плейт" жамоаси билан тўқнаш келди. Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бошқариб борди.
Қизиқарли кечган ўйинда иккинчи бўлимда Бастони ва Эспозито томонидан урилган голлар "Интер"га 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Шу тариқа жамоа кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Клублар ўртасидаги ЖЧ. Гуруҳ босқичи. "Е" гуруҳи, 3-тур
"Интер" - "Ривер Плейт" 2:0
Ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).
Голлар: Ф.Эспозито, 72 (1:0). Бастони, 90+3 (2:0)
Маълумот учун, "Интер" 1/8 финалда Бразилиянинг "Флуминенсе" жамоаси билан куч синашади.



