UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи Янгиликлар

"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи

"Атлетик" "Барселона"нинг Нико Уильямсни харид қилишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Аввал хабар қилинганидек, каталонияликлар 22 ёшли қанот футболчиси учун 1 ёки 2 июлда 62 миллион евро тўловни амалга оширишни режалаштирмоқда, бу харажатлар кейинги молиявий йилга ўтказилиши кўзда тутилган. Шу тариқа "Барса" молиявий фейр-плей қоидаларига амал қилишни режалаштирмоқда.

Cadena SER маълумотига кўра, айни пайтда Мадридда бўлиб турган "Атлетик" президенти Йон Уриарте ва бош директор Йон Берасатеги Ла Лига ва Испания қироллик футбол федерациясига "Барселона"нинг барча молиявий операцияларини текшириш зарурлиги ҳақида хабар бермоқчи.

"Атлетик"дагилар фикрича, "Барселона" ҳамон молиявий қоидаларга риоя қилишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Билбао клуби лига ва федерациядан "кўк-анор ранглилар" "1 га 1" қоидасига қайтмагунча Уильямс билан шартнома имзоламаслигини назорат қилишни сўрашади. 

Taъкидланишича, "Атлетик" "Барселона" билан бевосита қарама-қаршиликка тайёр. Уильямс ўз агенти орқали аллақачон Каталония клубига ўтиш истагини билдирган, бироқ ўтган йили шартномани "Атлетик" футболчининг кетиши бўйича бирор осонлаштирувчи банд қўшилмаган, клуб футболчига бирор ваъда ҳам бермаган.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика