

Ўйин "қаймоқранглилар" фойдасига 3:1 ҳисоби билан якунланди. Учрашув АҚШнинг Шарлотта шаҳридаги "Bank of America" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни Рамон Абатти (Бразилия) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
"Реал" таркибида Рауль Асенсио 7-дақиқада қизил карточка олди. Учрашувнинг 35-дақиқасида Жуд Беллингем испанларни олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада Арда Гюлер "қироллик клуби"нинг иккинчи голини урди. 70-дақиқада Федерико Вальверде ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувнинг 80-дақиқасида Элиас Монтел мексикаликлар учун ҳисобни қисқартирди.
Бу ўйиндан кейин "Реал" тўрт очко билан "H" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда, "Пачука"да очко йўқ ва жамоа сўнгги ўринда бормоқда.
1-турда "Реал" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан дуранг ўйнади (1:1), "Пачука" эса "Ред Булл Залцбург" жамоасига мағлуб бўлди (1:2).
23 июн 2025, 00:00
Real Madrid — Pachuca

3 – 1
Тугади






