Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"
25 июн 2025 23:46
Янгиликлар
Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"
- Ўйин Кубокка хос тарзда кечди. Майдонда кўп ҳиссиёт ва жанг кўзга ташланди. Тўғри, баъзи ҳолларда иккинчи рақам бўлиб ўйнадик, муҳими ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқдик. Клубимиз раҳбариятини, мухлисларимизни ва жамоа аъзоларини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Буёғига яна олдинга қараб ҳаракат қиламиз.
- "Нефтчи"га учралган мағлубиятдан сўнг бу ўйинга тайёргарлик қандай кечди?
- Орада вақт кам эди, шу боис асосий эътиборни футболчиларни руҳан тайёрлашга қаратдик. Биз ҳар бир ўйинга одатдагидек ҳозирлик кўрамиз. Рақибга қараб алоҳида тайёргарлик қилмаймиз. Жамоамизда ёшлар кўп ва уларни бўлажак учрашувларга тайёрлаб боряпмиз.
- Бугунги ғалабани "Нефтчи" билан дурангга алмашган бўлармидингиз?
- Футболда ҳар доим ютиш яхши. Бу саволга фақат шундай жавоб беришим мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар