Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда
26 июн 07:48
Янгиликлар


Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда
"Интер Майами" ва Аргентина терма жамоасининг юлдуз футболчиси Лионель Месси Махд академияси директори Абдулло Ҳамад ҳамда Саудия Арабистони Про лигаси вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Саша Тавольери ижтимоий тармоқ X (собиқ Twitter) орқали хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, томонлар ўртасида музокаралар жуда илгарилаб кетган. Қандай қарор қабул қилинмасин, Месси қаерда тўп тепишни шахсан ўзи танлайди. Шунингдек, Аргентина терма жамоасии футболчиси Эр-Рияд шаҳри билан яхши танишлиги ва у ердаги уйлар ҳамда мактаблар унда катта таассурот қолдиргани таъкидланган.
Айни пайтда Лионель Месси АҚШнинг "Интер Майами" жамоасида тўп тепмоқда. У аввалроқ ПСЖ ва "Барселона" клубларида ўйнаган. Шунингдек, у футболчилик фаолиятини "Ньюэллс Олд Бойз" академиясида бошлаган. Месси ўз карьераси давомида кўплаб совринларни қўлга киритган, жумладан, 2022 йили Аргентина билан жаҳон чемпиони бўлган ва саккиз марта "Олтин тўп"га сазовор бўлган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Demak Messi dindor hristian va musulmon o‘lkalarga bormaydi. Ronaldo esa diniga beetibor hristian musulmon o‘lkalarda yuribdi. Shunaqami?
Уларда мухлислик маданияти йўқ, футболгаям тушунишмаса керак.
Ўзи 5000 та одам кирадида уларам Роналдуга қараб, Месси деб бақириб ўтиришади.
Уларга Роналду ҳам ҳайф.