UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  3 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  3 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  1 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  4 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  73 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1

Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди Янгиликлар

Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди

Теглар :  ДинамоБунёдкор
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Динамо" – "Бунёдкор" 0:3 (ТУГАДИ)

23.06.2025. Самарқанд. "Динамо" стадиони

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Александр Попов

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Амал Султонов

Комиссар: Феруз Ғаниев

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (Музаффар Олимжонов) 10, 0:1, Темурхўжа Абдухолиқов (Носиржон Абдусаломов) 45, 0:2, Носиржон Абдусаломов (Темурхўжа Абдухолиқов) 46, 0:3

"Динамо": 13. Равшан Ягудин, 18. Олександр Кучеренко (88. Марко Станоевич, 46), 22. Улуғбек Абдуллаев (15. Мақсудхўжа Аълохўжаев, 46), 17. Салим Мустафаев (2. Санжар Қодирқулов,67), 6. Жаҳонгир Ўрозов, 25. Ойбек Ўрмонжонов, 7. Франсиско Журани, 10. Анвар Ҳожимирзаев, 9. Миржаҳон Мираҳмадов (23. Беҳруз Облақулов,46), 16. Ричард Фрайдей (11. Хислат Ҳалилов,60), 37. Фирдавс Абдураҳмонов

Захира: 27. Эдем Неманов,   20. Жалолиддин Жумабоев,  14. Баҳодир Насимов, 5. Дуглас Майкон

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 15. Марко Бугарин, 2. Николоз Мали, 4. Нажмиддин Нормуродов ( 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 77), 77. Музаффар Олимжонов (8. Мартин Шролер,67), 6. Бобурбек Йўлдошев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 21. Носиржон Абдусаломов, 9. Имеда Ашортиа (30. Сардор Абдунабиев, 67) 11. Темурхўжа Абдухолиқов (19. Фарруҳжон Қодиров,78), 57. Амир Тўрақулов (66. Азизбек Тўлқинбеков, 60)

Захира: 13. Ҳамидулло Абдунабиев,  74. Луис Качорри, 10. Расул Йўлдошев, 22. Азизбек Амонов, 

Огоҳлантириш: Ойбек Ўрмонжонов ("Динамо") 45+3, Беҳрузбек Облақулов ("Динамо") 71

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+4. Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБА. Ойбек Ўрмонжонов дарвозани нишонга олиб кўрди. Зарба ноаниқ.

82. ЗАРБА. Анвар Ҳожимирзаевнинг зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди. 

78. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Фарруҳ Қодиров, Нажмиддин Нормуродов ўрнига Наримонжон Аҳмаджонов тушди.

73. Бугунги учрашувни 13 325 нафар стадиондан томоша қилмоқда. 

67. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Имеда Ашортиа ўрнига Сардор Абдунабиев, Музаффар Олимжонов ўрнига Мартин Шролер тушди

67. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Салим Мустафаев ўрнига Санжар Қодирқулов тушди.

65. ЗАРБА. Ҳалиловнинг узатмасидан сўнг Ҳожимирзаев зарба йўллади. Ноаниқ. 

60. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Ричард Фрайдей ўрнига Ҳислат Ҳалилов тушди.

60. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Амир Тўрақулов ўрнига Азизбек Тўлқинбеков тушди.

46. ГОЛ. "Бунёдкор" иккинчи бўлимни тезкор гол билан бошлади. Носиржон Абдусаломов ҳисобни 0:3 кўринишига келтирди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Олександар Кучеренко ўрнига Марко Станоевич, Улуғбек Абдуллаев ўрнига Мақсудхўжа Аълохўжаев, Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Беҳрузбек Облоқулов майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

45+4. Биринчи бўлим тугади. Танаффус

45+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Ойбек Ўрмонжонов

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ. "Бунёдкор" биринчи бўлимнинг сўнггида таблодаги ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Носиржон Абдусаломов Темурхўжа Абдухолиқовни қулай вазиятга чиқарди, тажрибали ҳужумчи эса ҳимоячи таъқибидан қочиб дарвозани бу сафар ишғол қилди.

42. ХАВФЛИ. "Динамо"дан навбатдаги кескин вазият. Ойбек Ўрмонжонов бу вазиятда фаол ҳаракат қилди.

39. Мезбонлардан яна бир ҳужум. Якун самарасиз.

37. Пенальти йўқ. Ҳакам ўйинни давом эттиришни буюрди.

35. Фрайдей яна жарима майдончаси ичида йиқитилди. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий пенальти!

33. ЗАРБА. "Бунёдкор"дан яна бир хавфли вазият. Темурхўжа Абдухолиқовнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

30. Ўйин назорати Абрамов шогирдлари томонида, лекин хавфли вазиятлар содир этиш борасида Зейтуллаев жамоаси устунроқ.

27. ЗАРБА. "Бунёдкор" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Ягудин бу вазиятда жамоасининг жонига оро кирди.

26. ЗАРБА. Феррейранинг зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди.

21. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг вазият самарасиз якунланди.

19. "Динамо" футболчиси Фрайдей жарима майдончаси ичида йиқилди. Пенальти йўқ, ўйин давом этади. Бурчак зарбаси тепилади.

15. Самарқандда очиқ ва чиройли футбол кўрмоқдамиз.

14. ЗАРБА. "Бунёдкор"дан навбатдаги кескин юриш. Носиржон Абдусаломовнинг зарбасини Ягудин қайтарди. 

10. ГОЛ. "Динамо" ҳужум қилди, лекин "Бунёдкор" ўзининг илк хавфли вазиятини гол билан якунлади. Тўрақулов бошлаб берган ҳужумни Музаффар Олимжонов давом эттирди ва тўпни жарима майдончаси ичига узатди. У ерда Темурхўжа Абдухолиқов вазиятдан фойдаланди.

5. Мезбонлардан хавфли ҳужум. Ҳожимирзаевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади. "Бунёдкор" ҳимоячилари ҳам рақибига тўсқинлик қила олди.

4. Самарқандлик мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратишган. 

1.  "Динамо" илк дақиқалардан ҳужумкор футболини рақибига ўтказмоқда. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Ўйин 20:00да старт олади. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+5   
23 июн 21:58:24
Akmal
Bunyodkor dan Master Class
+4   
23 июн 21:21:39
ishonch
Абрамов кучли бешликка кирса, мен уни Супер Лига чемпионидек табриклайман. Барсани энг катта айби, ўйинчиларнинг хаммаси ўзини ҳужумчидек ҳис қилишида. Абрамов ҳам ўйинчиларни шу миссияда ўйнатади, лекин химоя дабдала. Тўғри муҳлисбоп, аммо натижа кўнгилдагидек эмас.
+4   
23 июн 21:17:08
Xojakbar Xaitov
Бунйоткор ни тактикаси бошидан малум эди неужели Абрамов курмаяпди уччала голда бир хил хатолик химояни эсдан чикариб хужумга утиб кетишвотти Адашмасам Узбекистон Австралия билан худди шунака уйнаганийди Узбекистон боса бос хужумга утвуришган Австралия 6 та голни пакиллатиб уриб кетганийди ушандаям тренер Абрамовийди
+4   
23 июн 21:13:25
barselona7
Бугун Динамода очиқ эшиклар куними дейман.
+4   
23 июн 21:09:58
Фарход
Курган булсаларинг 1-чи пенальти ни повторини курсатмади, мана 3 чи Голни урди Бунёдкор, гап булиши мумкин эмас хамма Гоооллар трудовой
+3   
23 июн 22:09:47
Izzatillo89!
Янаям бунёдкор кўп вазиятни урмади.
+3   
23 июн 21:33:57
Fayzulloh
Макатаган киз туйда *****ди деган ухшатиш мос тушаркан
+3   
23 июн 21:31:34
Шерзод Икромов
Бу тошкентландия
+3   
23 июн 21:24:33
Hikmatillo
Xaqiqiy Abramov taktikasi shu
Hujum zo'r himoya 0:3
+3   
23 июн 21:24:23
Designsprint
Bunyodkor bilan ochiq oynab bomiydi yahwi shakilangan jamoku
+3   
23 июн 21:23:32
Designsprint
Abramov yana shu xatoni qildi himyoani unutib qoyib oldingi oyinlada natijaga oynavotudi yana ehtiroslarga hujumkor oyinga berilib ketdi
+3   
23 июн 20:59:05
BXZ BXZ
REAL MADRID фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шарҳловчи очиқчасига Бунёдкорга мухлислик қиляпти. Пасткаш экан Мурод. Бетараф бўлиб шарҳла!!!
Асли бутун дунёдаги шархловчилар коидаси 75-25 ёки 70-30 майдон эгалари тарафида шархланади бизда эса шархловчи кайси жамоага мухлис бу́лса у́ша тарафга шархлайди бу ачинарли холат . Шу холатни олдини олиш учун хар бир вилоятни футбол шархловчиси у́з жамоаси майдонида бу́лвотган у́йинни шархлаши керак . Шархловчи хакам эмас холис бетараф шархлашга ва бундай шарх чиройли чикмайди .
+3   
23 июн 20:51:12
M.Yunayted.
Sharxlaovchi neytral bulgin Bunyodkorga yon bosasan ózi hakamlayam yetyabdiku ble
+3   
23 июн 20:40:04
REAL MADRID
Шарҳловчи очиқчасига Бунёдкорга мухлислик қиляпти. Пасткаш экан Мурод. Бетараф бўлиб шарҳла!!!
+2   
23 июн 22:29:44
Маратик
Бунёдкорга койил,бугун мени жамоам динамони таниб булмай колди, бу маглубиятдан тугри хулоса чикарсак хали хаммаси яхши булади,кимдир тошкентга борадиган булса шу миржахон мирахмадовниям обкетсин,илтимос
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика