UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56А Серия. "Милан", "Ювентус" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Аталанта" эса ўз уйида "Лечче"ни енга олмади  3 01:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"  0 00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  9 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  1 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  2 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  39 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  34 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  22 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2

Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди? Янгиликлар

Футболчимизни уругвайликлар яхшигина таниб олган ёхуд унга Европадан таклифлар бор. Ўзи нималар деди?

Жорий йилда Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари бир қатор халқаро учрашувларда майдонга тушди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайда ташкил этилган “Maldonado Cup” (U-20) турнирида қатнашди. Фарҳод Нишонов мураббийлигидаги U-19 терма жамоамиз эса Япония мезбонлик қилган "SBS Cup" мусобақасида иштирок этди. Шу икки турнирда Уругвай дарвозасини ишғол қилган 2004 йилда туғилган Нодирбек Абдураззоқовни суҳбатга чорлаш истаги туғилди.  Қаҳрамонимиз  

- Нодирбек сизни барча АГМК ва терма жамоадаги ўйинларингиз орқали танийди. Аслида қайси жамоа тарбияланувчисиз?

- Чирчиқ олимпия захиралар коллежида катта бўлганман. АГМК ўринбосарлар бош мураббийи Аъзам Шерғозиев қайсидир ўртоқлик учрашувида кўрган бўлсалар керак, улар мени жамоага чақирганлар.

- Миржалол Қосимов қўл остида асосий таркибда дебют қилдингиз. Футболимиз афсонаси ёшларга берадиган энг кўп маслаҳати қандай?

- Бош мураббий футбол ҳар доим биринчи ўринда бўлиши кераклигини таъкидлайди. 

- Кумирингиз ким? Жаҳон чемпионатида кимни кўпроқ кузатяпсиз?

- Месси. Худо хоҳласа, Аргентина чемпион сифатида ортига қайтади.

- Энди терма жамоага тўхталсак. Юқорида ҳам айтиб ўтдик. Уругвайга қарши икки ёш тоифасидаги терма жамоада майдонга чиқдингиз ва иккисига ҳам гол урдингиз. Уругвайликлар сизни яхшигина таниб олган бўлса керак..

- Ҳа, биринчи U-19 терма жамоаси билан "SBS" турнирида Уругвай дарвозасини ишғол қилиб ғалаба келтирдим. Уругвайда ўтган мусобақада ҳам мезбонларга тўп киритишни уддаладим. 

- Ўша онларни яна бир ёдга олиб кўрингчи...

- Биринчи навбатда яратилган имкониятлардан фойдаландик. Гол урганимда барча олқишлади. Учрашувдан олдин рақиб жамоанинг футболчиларини кузатдим. Ҳақиқатдан ҳам таркибида кучли ижрочилар бор. Уларнинг акаларига ҳам гол уришим керак, деб майдонга тушдим. 

ГОЛ УШБУ ҲАВОЛАДА

- Ҳаяжон Уругвай деган номдан бошландими ёки футболчиларининг кучлилигидан?

- Менимча, ҳамма билан ўйнаса бўлади. Биринчи ўринда барча ўзига ишониши керак. 

- Клуб ва терма жамоадаги ўйин амалиёти жараёни ўртасида қандай фарқ сезилди? 

- Терма жамоада кўп йиғинлар ташкиллаштирилди. Менда ўйин амалиёти кўп бўлди. Ҳозир айтганимдек ўзимга нисбатан ишонч ошишни бошлади. Турли даражадаги ва кучлари ҳар хил рақиблар билан тўқнашдик. Руҳий жиҳатдан бу кўп нарса беради. 

- Халқаро ўйинларни истаймизми ёки йўқ скаут, агентлар кузатади. Олдингизда қандай таклифлар бор?

- Таклифлар йўқ эмас. Худо хоҳласа тез орада янгиликлар бўлиб қолади. 

- Айнан қаердан чорловлар келди?

- Насиб қилса Европадан.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика