UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  1 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади Янгиликлар

Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади

Бир ойдан кўп танаффусдан сўнг яна Элит Осиё чемпионлар Лигаси қайтяпти.

Март ойидаги мақоламизда гуруҳ учрашувлари якунига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасининг 8тадан 16та жамоаси кейинги босқичга йўл олгани ҳамда 1/8 финалдан сўнг 8та клуб мусобақа билан хайрлашгани ҳақида хабар бергандик.




Буёғига турнир 1/4 финалдан бошлаб марказлашган тартибда Саудия Арабистонида ўтказилади. Олдин финал уй-меҳмон тарзида иккита учрашувдан иборат бўларди, эндиликда финал ҳам Саудияда бўлиб ўтади.

Марказлашган ўйинларга Жидда шаҳридаги иккита чиройли стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими 63 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими 27 минг) мезбонлик қилади.

Чорак финалда курашни давом эттирадиган жамоалар:
"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ал Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал Садд" (Қатар)
"Бурирам Юнайтед" (Таиланд)
"Йокогама Маринос" (Япония)
"Кавасаки Фронтале" (Япония)
"Гвангжу ФК" (Жанубий Корея)




14 март куни бўлиб ўтган қуръа маросимида клублар Ғарб-Шарқ мисолида тўртта жуфтликка ажратилди. Аввалги йиллари Шарқ ва Ғарб фақат финалда ўзаро рақиб бўлган бўлса, эндиликда чорак финалдан бошлаб Шарқнинг рақиби Ғарб, Ғарбнинг рақиби Шарқ жамоалари бўлади. Чорак финал жуфтликлари ва ўйин ўтказиладиган сана қуйидагича кўриниш олган:

1/4 финал. 25 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони
"Ал Ҳилол" - "Гвангжу ФК"

1/4 финал. 26 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони
"Ал Аҳли" - "Бурирам Юнайтед"

1/4 финал. 27 апрель. 00:30. "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадиони
"Йокогама Маринос" - "Ал Насср"

1/4 финал. 27 апрель. 21:30. "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадиони
"Кавасаки Фронтале" - "Ал Садд"

Ўйинларнинг қизиқ томони шуки, биз чорак финалда Шарқ ва Ғарбнинг ўзаро курашига гувоҳ бўламиз. Албатта, номдор юлдузлар Ғарбда кўпроқ, лекин Шарқда футбол ўйнаш яхши йўлга қўйилган. Биргина Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби "Ал Аҳли" олдида анча кучсиздек кўринаётгани билан Япониянинг икки жамоаси ҳамда Жанубий Кореянинг "Гвангжу ФК" клуби Ғарбга бемалол бошоғриқ келтира олади.

Мусобақа форматига кўра, чорак финалдан бошлаб барча ўйинлар битта учрашувдан иборат бўлади. Ютқазган Элит ОЧЛни тарк этади. 29-30 апрель куни ярим финал баҳслари ўтказилса, ҳал қилувчи финал учрашуви 3 май куни Жидда шаҳридаги ҳашаматли "Қирол Абдуллоҳ" стадионида бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун баҳс ўтказилмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика