UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  0 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  27 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  42

Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим" Янгиликлар

Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Педру Морейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Ўйинни жуда яхши бошладик. Ғалаба қозониш ўйиннинг бир қисми. Биринчи бўлимда тўп билан яхши муомала қилдик, кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва йирикроқ ҳисоб қайд этишимиз мумкин эди. Рақиб қандай ўйнамоқчи эканлигини ҳам билиб олишимиз керак эди. Бугунги ғалаба биз учун жуда керакли эди. Чемпионат ўйинлари жуда қийин кечмоқда, аммо бу ғалабалар мусобақа жадвалидаги позициямизни яхшилаб олишга ёрдам бермоқда" - дея фикр билдирди Педру Морейра бугунги баҳс ҳақида.


- Жамоа иккинчи бўлимда сустроқ ўйнади, айниқса Риаскос ўрнига дарвозабон майдонга тушганидан сўнг жамоангиз деярли ҳужумга ўтмай қўйди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин эканлигини биласиз. Жамоада ўзида бўлган ишонч бўлиши керак. Шундай ҳолатларни, ишонч билан енгиб ўтишимиз керак.

- "Нефтчи"га қарши ўйинда жамоангиз жуда яхши ўйнаган эди, аммо бугун ўша ўйиннинг ярми ҳам бўлгани йўқ. Бунга нима сабаб бўлди?

- Фикрингизга қўшилмайман. Бугун биз кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Олдинги ҳафта биз уч очкони қўлга киритдик ва бугун ҳам очколарни қўлга киритдик. Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим. Биз келажакка ишонишда давом этишимиз керак. Ҳимоядаги ёки ҳужумдаги хатоларни кўриб чиқамиз.

- Улуғбек Ҳошимов қанча вақтга сафдан чиқди?

- У кичик жароҳат олган эди. Шу сабабли у бугунги учрашув қайдномасидан жой олмади. Бугун Маҳамаджонов ҳам ўйнамади. Сабаби, яқинда унинг тўйи бўлди. Унга дам олишга рухсат бердим. Жароҳат олган футболчиларимиз тез орада қайтиши кутилмоқда.

- Мухамадали Усмонов деган футболчи ўринбосарлар жамоаси таркибида кетма-кет учрашувларда гол уриб келмоқда. У нега асосий жамоага тортилмаяпти?

- Бу менинг қарорим. Мен бош мураббий сифатида ушбу қарорларни қабул қиламан. Масалан, уларни майдонга туширганимда, сиз нега Башар ўйнамади деб савол берган бўлар эдингиз. Мен ҳар бир футболчига ишонаман ва керакли вақтда имконият тақдим этаман. Масалан, бугун Никита Шевченко ўз имкониятига эга бўлди.

- "Пахтакор" жамоаси кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонмоқда. Клуб президенти "Андижон"дан учралган мағлубиятдан сўнг Қибрайдаги базада жамоа билан йиғилиш ўтказгани ва ўша ерда сизларни қаттиқ танқид қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. "Пахтакор"нинг натижалари яхшилашганига ушбу воқеийлик сабаб бўлдими?

- Битта муҳим нарса бор. Барчаси ўйинчиларга боғлиқ, президент ёки кимдирга эмас. Сизлар кўпинча шундай савол берасизлар. Мен мураббий сифатида муаммоларни эмас, уларнинг ечимини қидиришим керак. Менинг атрофимдаги ҳар бир инсон тўлиқ ишлаши керак. Клуб ичидаги бўлаётган нарсалар билан бўлишиш нотўғри. Сизлар клубда асосий ролларда инсонларни кўра олишларингиз керак. Кимлар гол урмоқда, кимлар яхши ўйнамоқда ва ҳоказо.

Ўзбекистонда жамоа мағлуб бўлганидан сўнг дарров бош мураббийни айбдор кўра бошлайди. Мен ўз масъулиятимни биламан. Инсонлар кўпинча ёмон тарафларни кўришади, аммо яхши томонларга эътибор беришмайди. Мухлислар ҳар доим бизни қўллаб-қувватлашлари керак. Нима қилсак ҳам, барчасини бирга қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика