Фарҳод Нишонов: "Муҳим беллашувда ғалаба қозондик"

26 ноя 2026, 20:16
2027 йил Суперлигага ўтиш ўйинидан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик Мобиуз" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида "Олимпик Мобиуз" бош мураббийи Фарҳод Нишонов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Оғир ва қийин учрашувни ўтказдик. Осон бўлмаслигини олдиндан билардик. Шогирдларимга раҳмат, муҳим беллашувда ғалаба қозониб олдик. Бугун охиригача курашдик ва йигитлар кўрсатмаларни яхши бажаришди.

- Суперлигага чиққан тақдирда жамоангиз кучини қандай баҳолайсиз?
- Албатта, Суперлигага чиқиш учун ҳали олдинда ўйинлар бор. Имконият бор экан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Футболчиларимиз тажриба тўплаган деб ўйлайман. Агар Суперлигага чиқсак, жамоани янада кучайтирамиз.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia