UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4

Акмал Холиқов: "Никола Лазаревич янги ҳафтада жамоамизга қайтиши кутилаяпти" Янгиликлар

Акмал Холиқов: "Никола Лазаревич янги ҳафтада жамоамизга қайтиши кутилаяпти"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи вазифасини бажарувчи Акмал Холиқов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда томошабоп ўйин учун ҳар икки жамоага миннатдорчилик билдираман. Кейинги ўйинларда "Бунёдкор" жамоасига омад тилайман. Бугунги ўйин учун ишлаб чиқилан тактик ишланмалар эвазига сафарда рақиб майдонидан очко билан қайтаяпмиз. Бугун қарши ҳужум тактикасида ўйнадик, чунки "Бунёдкор" тўп билан жуда яхши ишлайди. Навоийдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга рахмат айтаман. Навбатдаги ўйинларда ижобий натижаларга эришиб, мухлислар ва жамоамиз раҳбариятини хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- Айни дамда жамоа бош мураббийи вазифасини бажараётганингиз ҳақида маълумот бериб ўтсангиз ...

- Жамоамиз бош мураббийи шамоллаб қолди. Шу боис уйга жўнаб кетди. Биз жамоа мураббийлар штаби билан жамоани ўйинга тайёрладик. Никола Лазаревич сешанба куни қайтиши кутилаяпти. 

- Тактик ишланмалар иш бергани ҳақида айтаяпсиз. "Қизилқум"нинг бугунги мақсади дуранг учун қаратилганмиди? "Қизилқум" таркибида яхши ижрочилар бор, жамоа айтарли рақиб дарвозаси олдида вазият ярата олмади. Дурангдан хурсанд бўлиш қанчалик тўғри?

- Ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун чиқади. Бизнинг мақсадимиз ҳам ғалабага қаратилган эди. Бир нарсани тўғри тушуниш керак, бизда жамоамиз таркиби 80 фоизга ўзгариб кетди. Жамоавий ўйин тўлиқ шаклланиб олиши учун бир оз вақт керак. Шундан келиб чиқиб бугунги ўйин учун тактик ишланмалар ишлаб чиқдик. Бундай ўйинларда бир-икки вазиятидан унумли фойдаланган жамоа ютиб кетади. Бизда ҳам бугун 2 та зўр вазият бўлди, фойдалана олганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. 

- "Қизилқум" қачон ўз олдига чемпионлик мақсадини қўядиган жамоага айланади?

- Ҳар бир мураббий чемпионлик ва совринли ўйинларни ҳоҳлайди. Биз ҳам, бизнинг жамоа ҳам халқаро майдонларда ўйнашини чин дилдан истаймиз. Яқинда ўз академиямиз иш бошлайди. Стадионларимиз, инфратузилмамиз қайтадан шаклланаяпти. Ҳар мавсум таркибнинг янгиланиб кетавериши жамоага чемпионлик олиб келиши қийин масала. Масалан "Олимпик" каби ёшлардан таркиб тузиб, бир неча йил давомида ўйнатсак, эҳтимол шунда рақобатбардош жамоа шакллантира оламиз. Клуб раҳбариятига шулар ҳақида тушунтирамиз. Бунинг учун вақт керак.

- "Қизилқум"да ҳозир тенг кучли таркиб бор деб айтсак бўладими?

- Бизда тенг кучли иккита таркиб бор деб ўйламайман. Маҳаллий иқтидорли ёшлардан таркибга қўшиб бораяпмиз. Ёшлар жамоамиздан бирин-кетин жалб этиб борамиз. Босқичма-босқич жамоани шу услубда шакллантириб борамиз.

- "Қизилқум" ўз майдонида ўйнамаганига деярли икки йил бўлаяпти. Жамоа қачон Навоийга қайтади?

- Ҳар бир жамоа ўз майдонида ўйнашни ҳоҳлайди. Ҳозир 18-апрель куни "Қўқон-1912" билан ўйинни ўз майдонимизда қабул қилишимиз режаланаяпти. Эртага ЎзПФЛ ишчи гуруҳи стадионимизни ўрганади. Барчаси биз учун ижобий якунланишига умид қилаяпмиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика