UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Килиан Мбаппе Франция терма жамоасига чақирилмади  0 18:55"Челси" энди ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 18:30Ўзимизнинг карикатура: "Аждарлар"дан оловли камбек  4 18:17ПРО-Лига. "Дўстлик" қийинчилик билан "Арал"ни мағлубиятга учратди  1 18:00ПРО-Лига. "Бухоро" "Шўртан" устидан йирик ғалабага эришиб, жадвалда етакчи бўлиб олди  7 17:34Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди"  1 17:22"Барселона" Неймарни қайтармоқчи   3 17:07Михаило Зварич: "Сардоримиз майдонда бўлганда, натижа буткул бошқача бўларди"  0 17:01Пито: "Украина ўйиннинг дастлабки қисмида бизга сюрприз тайёрлади"  0 16:55Про лига. "Хоразм" ўз майдонида "Олимпик Mobi-Uz"ни енга олмади  4 16:44Жон Дуран "Бавария" дарвозасига урган голига изоҳ берди  0 16:22Марсел: "Финалда ким бизга рақиблик қилишининг фарқи йўқ"  1 16:00Марлон: "Финал баҳси фаолиятимдаги энг муҳим учрашув бўлади"  1 15:40Феррао: "Финалда рақиб танламасдан, ўз вазифамизни бажариш ҳақида ўйлашимиз керак"  0 15:322025 йилда ПФЛ Суперлига ўйинларини тасвирга олишни бошлаши мумкин  10

Шавкат Абдухўжаев: "Бош мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилаяпмиз" Янгиликлар

Шавкат Абдухўжаев: "Бош мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилаяпмиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало Қўқон аҳлини ғалаба билан табриклайман. Тўғри оғир ўйин бўлди. Ўтган ўйинда "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида ютиб туриб якунда 3:3 дуранг қайд этгандик. Балки шунинг ҳам таъсири бўлгандир. Хатолар кўп, хатоларни бартараф этиш бўйича ишлаймиз. Ўйлаган комбинацияларимиз тўлиқ амалга ошмади, бунга майдоннинг холати ҳам озроқ таъсирини кўрсатди. Яна бир бор Қўқон аҳлини ғалаба билан табриклайман.

- Ҳужумлар кўп, вазиятларни якунлашда муаммолар кўзга ташланаяпти. Гол ҳам стандарт вазиятдан киритилди. Бу борада қайсидир футболчиларга эътирозингиз борми?

- Тўғри, вазиятлардан фойдаланишда камчиликларимиз бор. Машғулотларда бу борада ишлаймиз. Йигитлар бугун борларини бериб охиригача ҳаракат қилишди, бизда ҳеч бир футболчига эътироз йўқ.

- Даврон Файзиевнинг айни дамда жамоа билан бирга эмаслиги сизга нисбатан босимни юзага келтирмайдими?

- Даврон Файзиевнинг оналари бетоб, шу боисдан ҳозир биз билан бирга эмас. Илоҳим, тезроқ соғайиб кетсинлар, узоқ умр тилаймиз. Бош мураббийимиз йўқлигини билинтирмасдан ишлашга ҳаракат қилаяпмиз. Биз бир жамоамиз, жамоавий ҳаракат қилнган холда қийинчиликларни енгиб ўтамиз.

- "Қўқон-1912" Суперлига йўлланмасини мақсад қилган. Бу йўлда қайси жамоаларни асосий рақобатчи сифатида кўраяпсиз?

- Барча футбол мухлислари яхши тушуниб туришибди, "Динамо" ва "Локомотив" Суперлига йўлланмаси учун асосий даъвогарлардан ҳисобланишади. Шунингдек, "Машъал"нинг таркиби ҳам ёмон эмас. Улар ҳам кейинги ўйинларда анчагина рақобат яратиб бера олишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика