UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  9 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Пито: "Украина ўйиннинг дастлабки қисмида бизга сюрприз тайёрлади" Янгиликлар

Пито: "Украина ўйиннинг дастлабки қисмида бизга сюрприз тайёрлади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси аъзоси Пито сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши жуда оғир ўйин ўтказдик. Рақиб кучли эди. Қолаверса, уларнинг дарвозабони кўп вазиятда жамоаси жонига ора кирди. Бу бизнинг ишимизни қийинлаштирди, аммо якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. 

Менимча, ёмон ўйин намойиш этмадик. Ярим финал бўлгани учун ҳам бироз босим бор эди. Қолаверса, Украина жуда кучли жамоа ҳисобланади. Шу боис ўйиннинг дастлабки қисмида рақиб бизга сюрприз тайёрлади ва беллашув давомида қийинчилик туғдирди.

Финалда қайси жамоа рақиб бўлишидан қатъи назар қийин ўйин гувоҳига айланамиз. Ҳозир дам олишимиз ва ҳал қилувчи беллашувга ҳозирлик кўришимиз даркор", деди Пито.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика