UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  0 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  13 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  6 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7

Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди" Янгиликлар

Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси дарвозабони Виллиан сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши жуда қийин ўтказдик. Биз ҳали бунчалик машаққатга дуч келмагандик. Ғалаба қозониш учун кўп тер тўкдик. Украина ажойиб ўйин кўрсатди. Афсуски, баъзи хатоларга йўл қўйдик ва бу ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборишимизга олиб келди. Бу эса ҳолатимизни янада оғирлаштирди. Аммо бизда тажрибали ўйинчилар бор, шу боис, керакли натижага эришиш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлигини яхши билардик. Жамоамиз бирдамлик кўрсата олади. Биз ғалабага лойиқ эдик. Украина ҳам финалда иштирок этишга лойиқ эди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, энди дам оламиз ва нариги қарама-қаршиликда нима бўлишини кўрамиз.

Бугун кутилгандек ўйин кўрсата олмаганимизга чарчоқ таъсир қилди, чунки биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Турнирга жиддий тайёргарлик кўрдик. Икки ой Бразилияда машғулотлар ўтказдик, кейин кетма-кет сафарлар, ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Бизнинг умримиз меҳмонхонада ўтадиган бўлиб қолди ва оғир ўйинлар туфайли жисмоний толиқиш бошланди. Бугун, афсуски, биринчи бўлимни кўнгилдагидек ўтказа олмадик, аммо иккинчи бўлимни жуда яхши бошладик. Муҳими, иккинчи бўлимда вазиятни ўз томонимизга оғдириш учун куч топа олдик ва ўйин тизгинини ўзгартирдик. Натижада ғалаба қозондик. 

Бразилия жаҳон чемпионатларида ҳужумкор ўйини, маҳоратли ва юқори дриблингга эга ўйинчилари билан диққат марказида бўлиб келган. Аммо мазкур мундиалда асосий кучимиз — ҳимоя эканлиги намоён бўлди. Биз ҳамиша яхши ҳимояланганимиз учун турнир давомида кам гол ўтказиб юбордик. Шундай экан, яхши мудофааланиш ва ҳимоядан ҳужумга ўта олиш мувозанати бизни финалга олиб чиқди. Шундай экан, ғалабалар ва унвонлар тажрибасига асосланиб, ҳимоя ҳар доим ҳужумдан кўра муҳимроқ эканлигини қайд этмоқчиман", деди терма жамоа асосий дарвозабони.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика