

"ПФЛ 2025 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига ўйинларини суратга тушириш учун ўзининг кўчма телевизион студиясига эга бўлади. Мендаги маълумотга кўра, сифатли камераларнинг 5 таси аллақачон Тошкентга етиб келган. ПФЛ яна 3 та камера харид қилиш ва уларнинг барчасини бирлаштириш устида ишламоқда.
2026 йилги мавсумга қадар худди шундай яна 1 та КТС харид қилиниши режалаштирилган. Бу нафақат телетрансляция сифатини яхшилайди, балки VAR ишини ҳам енгиллаштиради", - деб ёзади Нарзулла Сайдуллаев телеграмдаги ўз каналида.



