Жон Дуран "Бавария" дарвозасига урган голига изоҳ берди

Omonjon To`xtamirzayev
3 окт 2024, 16:44
"Астон Вилла" ҳужумчиси Жон Дуран Чемпионлар Лигаси доирасида "Бавария" устидан қозонилган (1:0) ғалабадан кейин таассуротлари билан бўлишди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голга айнан Дуран муаллифлик қилди. 

"Гол урганимдан хурсандман, айниқса, менинг орзуларимда жамоа — "Бавария" сингари буюк клубга. Шундай рақибга қарши баҳсда учрашувнинг энг яхши футболчиси совринига лойиқ кўрилганимдан ҳам мамнунман, буни ҳам фақат орзу қилардим. Ўйлашимча, ишимнинг муҳим қисми: диққатни жамлаш, имкониятни кутиш ва ундан унумли фойдаланиш. Ҳар қандай вазиятда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман", - деди Дуран

"Астон Вилла"нинг кейинги учрашуви 6 октябрь, якшанба куни, Премьер-лига навбатдаги тур доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Goal