RU

Последние новости

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Суперлига. 6-тур рамзий терма жамоаси Новости

Суперлига. 6-тур рамзий терма жамоаси

Теги :  Суперлига
Суперлиганинг 6-турида ёрқин ўйин кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Унга кўра, дарвозага АГМК посбони Павел Матяш лойиқ кўрилди.

Чап қанот ҳимоясига эса "Қўқон-1912" футболчиси Александр Мерзляковни қўйдик.

Марказий ҳимояда "Пахтакор" легионери Марко Симич ва "Насаф" легионери Игорь Голбанни муносиб кўрдик.

Ўнг қанот ҳимояси эса АГМКдан Абдуқаҳҳор Хожиакбаров билан тўлдирилди.

Марказий ярим ҳимоячилар сифатида Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") ва Роббим Ҳасанов ("Бухоро") танлаб олинди. Бу икки ярим ҳимоячилар ушбу турда фаол ўйинлари билан ажралиб туришди. Собирхўжаев "Металлург"га қарши баҳсда гол урди ва битта голга пас ҳам берди.

Чап қанот вингери сифатида "Сўғдиёна"дан Иззатилла Абдуллаев танланди. Захирадан туширилган Абдуллаев битта гол урди ва битта голга пас берди. Шу тариқа, у жамоасининг чиройли камбэкни амалга оширишига катта ҳисса қўшди.

Ўнг қанот вингери эса "Бухоро"дан Азиз Ибрагимов. Захирадан майдонга туширилган Ибрагимов жамоасининг ғалаба тўпини киритди.

6-тур рамзийсида ҳужумга Шаҳзод Нурматов ("Бунёдкор") ва Драган Черан ("Насаф") қўйилди. Ҳар икки ҳужумчи ҳам бу ҳафтада биттадан гол уриб, биттадан голли пас берди.


Демак 6-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон:
Павел Матяш

Ҳимоячилар: Игорь Голбан, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Марко Симич, Александр Мерзляков

Ярим ҳимоячилар: Сардор Собирхўжаев, Роббим Ҳасанов, Иззатилла Абдуллаев, Азиз Ибрагимов

Ҳужумчилар: Шаҳзод Нурматов, Драган Черан

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика