Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди
07 окт 2025 20:55
Новости
Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди
2025 йил охирида Жорди Альба футболчилик фаолиятини тугатади.
"Интер Майами" ҳимоячиси ва Каталониянинг "Барселона" жамоасининг собиқ ўйинчиси Жорди Альба МЛСнинг жорий мавсуми якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди. МЛСнинг ҳозирги мавсуми 2025 йил декабрда тугайди. Алба 36 ёшда. У 2023 йилнинг ёзидан бери "Интер Майами" сафида тўп сурмоқда. У жамоа учун жами 95 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган ва 28 та голли узатма берган.
Альба энг кўп ўйинни "Барселона" таркибида ўтказган - 459 та. Жорди "Барса" таркибида 27 та гол уриб, 99 та голли узатма берган.
Бундан олдин Альбанинг жамоадоши ва "кўк-анорранглилар"нинг яна бир собиқ футболчиси Серхио Бускетс ҳам фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии