RU

Последние новости

13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  7 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  29 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  9 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  19 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20

Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз" Новости

Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"

Суперлига 24-тур доирасидаги "Нефтчи" — "Андижон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Дерби бўлганлиги учун қийин ўйин бўлди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Мухлисларни табриклайман", - деди Виталий Левченко ғалабадан сўнг.

- Чемпионат якунланишига кам вақт қолди. "Насаф" бўлса кеча очко йўқотди. "Нефтчи" пешқадам позициясига кўтарилиб олиш эҳтимолини қандай баҳолайсиз?

- Биз ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз. Барча жамоалар очко йўқотишади. Биз ўзимизнинг очколаримизни йиғиб юришимиз керак. Ҳар доим ўйиндан ўйинга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса кейинги учрашувга эътибор қаратишимиз керак.

- ФИФА кунларида "Нефтчи" ўртоқлик учрашувларида иштирок этадими?

- Ҳа, режамизда бор. Ўртоқлик учрашуви ташкил этиш мақсадидамиз.

- Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши ҳақида қандай фикрдасиз?

- Изоҳ беришим шарт эмас. Ассоциация бор ва бунга жавобгар инсонлар бор. Олдинда мундиал. Каннаваро мухлислар ва раҳбарият ишончини оқлайди деган умиддаман. Жаҳон чемпионатида яхши натижа қайд этилишига тилакдошман.

- Марушич кам ўйнамоқда. Унда жароҳат борми?

- Ҳа. У эндигина жароҳатдан тикланмоқда. ФИФА кунларидаги танаффус давомида тўлиқ тикланиб улгуради деган умиддамиз. Кейинги учрашувларда майдонга қайтиб қолади.

- Мухлисларга тилакларингиз борми?

- Бу жуда ёқимли. Икки сектор мухлислар кўз олдида ўйнадик. "Андижон" мухлислари ҳам ўз жамоасини ёлғизлатиб қўймади. Бугунги атмосфера Чемпионлар лигаси учрашувларини эслатиб юборди.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика