RU

Последние новости

23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  61 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  5 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  35 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  5 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи! Новости

Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!

2006 йилги "Олтин тўп" соҳиби, Хитой термаси собиқ устози Фабио Каннаваро миллий жамоа бошқарувига келди.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман хабар берди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди", – дейилади хабарда.

Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:

— Эугенио Альбарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, "Ювентус", "Удинезе" ва "Динамо" Загреб"да ишлаган);

— Чиччо Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ("Беневенто", "Удинезе" ва "Динамо" Загребда фаолият юритган);

— Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, "Сампдория" ва "Спал" клубларида ишлаган).

Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилаётгани маълум бўлган эди.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика