Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган

Оқил Абдубарноев
6 окт 2025
Италиялик мутахассис дунёдаги энг юқори ҳақ оладиган тўртинчи мураббийга айланади. Унинг сўнгги иш жойидаги маоши 1,5 млн еврони ташкил этган.

Хабарингиз бор, италиялик "Олтин тўп" соҳиби, ҳозирда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бошқақувига келиши кутилмоқда.

"Спорт-Экспресс" нашрининг ёзишича, 52 ёшли мутахассис йилиги 4 млн евро маош олади.

Маълумотларга кўра, бундан авввалроқ Хитой терма жамоаси Каннаварога мураббийлик лавозими учун йилига 500 минг евро таклиф қилган, бироқ Чин ўлкаси собиқ бош мураббийи жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган ва яхшироқ ҳақ тўлайдиган жамоа таклифини қабул қилган.

Шу тариқа, Фабио Каннаваро терма жамоалар ичида дунёдаги энг юқори маош оладиган тўртинчи мураббийга айланади. Ундан аввалги ўринларда Карло Анчелотти, Томас Тухель ва Юлиан Нагельсман жойлашган.

Аввалроқ Каннаваронинг сўнгги иш жойи – Хорватиянинг "Динамо Загреб" клубидаги маоши йилига 1,5 млн еврони ташкил эьтгани ҳақида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: 163Com