Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."
07 окт 2025 19:35
Новости
Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."
"Бу ерда мутлақо нормал ҳаёт кечиришим мумкин... 17 ёшимда "Шальке"да ўйнашни бошлаганимдан бери доимо диққат марказида бўлдим. Кутилмаганда, кўчага кўзга ташланмай чиқа олмай қолдим. Доим олдимга келиб мурожаат қилишар, ҳатто сўраб ҳам ўтирмай тасвирга олишарди.
ЖЧ-2014 дан кейин, айниқса, Парижда менда шундай одат пайдо бўлди: кепкамни юзимга тушириб олардим ва ажралиб қолмаслик учун одамларнинг кўзига қарамасдим. Қатарда эса мени нисбатан камроқ одам танийди. Таниб қолганлар ҳам оилам билан овқатланаётганимда ёки савдо марказида айланиб юрганимда келиб безовта қилишмайди", – деди Дракслер.
2014 йилги жаҳон чемпиони Дракслер айни пайтда Қатарнинг "Ал Аҳли" жамоаси сафида тўп тепмоқда. У 1 октябрь куни ОЧЛ-2 доирасида "Андижон" билан баҳс (0:0)да захирадан майдонга тушган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии