RU

Последние новости

20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  0 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  18 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  37 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8

Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди Новости

Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди

Суперлига 4-туридан жой олган учрашув поёнига етди.

Суперлига 

4-тур

"Нефтчи" – "Локомотив" 3:1 

Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 16:00

Гол: Иброҳимҳалил Йўлдошев (Йован Жокич) 11', Стипе Перица (Жамшид Искандеров) 65', Алишер Одилов (Ратиньо) 88'  – Темурхўжа Абдухолиқов пенальти 36' 

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов

VAR: Ильгиз Танташев

AVAR: Андрей Цапенко

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Икром Алибоев (77.Ратиньо, 66), 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (34.Фарруҳ Сайфиев, 73), 7.Аброрбек Исмоилов, 8.Владимир Йовович (10.Жамшид Искандеров, 46), 9.Хуршид Ғиёсов (22.Алишер Одилов, 46), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Йован Жокич, 32.Зоран Марушич (18.Стипе Перица, 46).

Захира: 16.Иброҳим Шокиров, 11.Асилбек Жумаев, 14.Далер Тухсанов, 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев.

"Локомотив": 1.Алексей Козлов, 9.Суҳроб Нуруллоев (7.Қувончбек Абраев, 72), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Николай Иванов, 15.Александар Шушняр, 17.Сардор Мирзаев (70.Муҳаммадали Реимов, 62), 18.Олександр Кучеренко, 23.Диёр Туропов (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 62), 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 33.Олег Зотеев (10.Шодиёр Шодибоев, 86), 45.Йован Нишич (8.Билол Туплиев, 72).

Захира: 12.Никита Шевченко, 22.Суннатилла Поёнов, 61.Нурлан Ибраимов, 99.Муҳриддин Зоиров.

Огоҳлантириш: Муҳсин Убайдуллаев (34), Аброрбек Исмоилов (54), Стипе Перица (71). 


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ГОЛ! Ратиньонинг пасидан кейин Одилов дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда қолди ва мўлжалда адашмади — 3:1! 

86. "Локомотив"да ўзгариш: Зотеев ўрнига Шодибоев баҳсни тугатиб қўяди. 

85. Ууух! "Нефтчи" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Якунда Сайфиевнинг пасидан сўнг "темирйўлчилар" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

83. "Локомотив" тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужумга шайланмоқда. 

79. Пўлатовга тиббий ёрдам зарур, у майдонда ётибди. 

73. "Нефтчи"да ўзгариш: Йўлдошев ўрнига Сайфиев тушди. 

72. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Нуруллоев ўрнига Абраев, Нишич ўрнига Туплиев баҳсни давом эттиради. 

71. Перица қоидани бузгани учун сариқ карточка олди. 

67. Зарба! Исмоилов тривела услубида зарба йўллади ва тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

66. "Нефтчи"да ўзгариш: Алибоев ўрнига Ратиньо туширилди. 

65. ГОЛ! Жамшид Искандеровнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Стипе Перица бош билан дарвозага жойлаб қўйди — 2:1! 

62. "Локомотив"да 2 та алмаштириш: Мирзаев, Туропов ўрнига Реимов, Муҳаммадиев майдонга тушди.  

60. Кучеренко "Локо" олдидаги хавфни бартараф этиб, тўпни тепиб юборди. 

56. Зарбааа! Нуруллоевнинг ақлли пасидан сўнг Иванов зарба берди, Эргашев тўпни қайтарди! 

54. Аброр Исмоилов Зотеевга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

51. Йўлдошев катта тезликда олдинга ўтаётган Одиловни ўз вақти тўхтатиб қолди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди. 

47. Иброҳимҳалил Йўлдошевга тиббий ёрдам керак. У Нишич билан тўқнашиб кетганди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Нефтчи"да 3 та ўзгариш: Ғиёсов, Марушич, Йовович ўрнига Одилов, Перица, Искандеров туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб тенг — 1:1. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Қандай вазият! Алибоевнинг узун пасидан кейин Исмоилов тўпни эгаллаб, дарвозабонни четлаб ўтди, бироқ якуний зарба анча ноаниқ кетди. 

41. Убайдуллаев Абдухолиқов билан бирга-бир қолди ва тўпга ташланиб уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

40. Меҳмонлар мезбонлардан бўш келмаган ҳолда омадини ҳужумдан изламоқда.  

36. ГОЛ! Тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов пенальтини голга айлантирди — 1:1! 

34. Пенальти! Убайдуллаев Кучеренкога нисбатан қоидани бузгани учун пенальти белгиланди ва айбдорга сариқ карточка берилди. 

31. Ууух! Йўлдошевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Эргашев бартараф этди! Қойилмақом сэйв! 

28. Нуруллоевнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини "Нефтчи" аъзолари узоқлаштиришди. 

24. Зотеевнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин якунда Ботирали Эргашев тўпни эгаллаб олди. 

20. Ууух! Нуруллоевнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Йўлдошев бош билан дарвозага йўналтирди. Хавфли, аммо ноаниқ. 

15. Исмоиловнинг пасидан сўнг Йовович катта тезликда ичкарига кириб борди, бироқ тўп узоқлашиб кетиши оқибатида унга дарвозабон эга чиқди. 

11. ГОЛ! Иброҳимҳалил Йўлдошев олис масофадан тўп киритиб, ҳисобни очди — 1:0! Фантастик зарба! 

9. Йўлдошев майдон марказида Нишичга нисбатан қоидани бузди. 

6. Нуруллоев майдонда ётибди, Ғофуров жарима майдончаси ичида уни йиқитган бўлиши мумкин. VAR вазиятни текширди ва фоль қайд этилмади. 

3. Суҳроб Нуруллоев қанотдан ичкарига ёриб киришга уринди, аммо тўпни майдонда сақлаб қола олмади. 

1. Ўйин бошланди! 

- Беллашув 16:00 да бошланади. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

+14   
20 мар 17:56:22
Po'latjon Mullaboyev
(Андижон мухлиси)
Нефтчи чемпион бўлишга арзийди
Халқаро майдонда хам уялтирмайди.
+10   
20 мар 18:07:55
Bek Bek
Xa Loko boshida yaxshi o'ynadi boshqalar aytganidek Neftchi Uxladi ) ammo 60 daqiqadan keyin Loko chuqur uyquga ketti )) G'alaba Muborak Fargonaliklarim
+10   
20 мар 17:59:18
Muhammad Umurzakov
Xamma loko lokolab tashaptiyu. Lekin xisob 3-1. Ortiqcha gapni keragi yo'q
+10   
20 мар 17:56:59
sss ddd
"Нефтчи"ни голлари билан очколари тенг кетяпти. Молодец "Нефтчи"
+9   
20 мар 17:59:26
Хонмирзо
Табриклайман фанатдошлар, Нефтчидан Рамазон ҳайит байрамига туҳфа!
Барчангизга яна бир бор ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!
+9   
20 мар 17:53:45
Хонмирзо
Локони сохта мухлислари ичида сўкиниб сўкиниб ўйинни кўришни тўхтатишди))
Баракалла Нефтчи, давомий бўлсин!
+6   
20 мар 18:54:23
Акмал Аляров
Қани Энди локо ютади деб алжираетган пойабзал мойабзалар
+6   
20 мар 18:36:39
Хонмирзо
Мана шунақа. Нефтчи дарвозасига пенальти қўйилди, гол урилди. Якунда барибир Нефтчи ғалаба қозонди. Баъзи бировлар мабодо Нефтчи пенальтидан гол ўтказса ўзини ўнглолмайди деб юрибди. Кучли жамоа пенальти бермаса ҳам, ёки ўзини дарвозаси томон пенальти тепилиб гол урилса ҳам барибир ғалаба қозонаверади.
+6   
20 мар 17:53:28
Хонмирзо
Локони сохта мухлислари ичида сўкиниб сўкиниб ўйинни кўришни тўхташишди))
Баракалла Нефтчи, давомий бўлсин!
+6   
20 мар 17:50:02
Adis Azizxanov
Уйга бооооооооооор!!!
+5   
20 мар 18:22:20
Тохир Гайибов
Ответ на комментарий пользователя Shodi Odilov
Уйин томондан локомотив анча кучли экан нефтчидан☝️
Ушанчун 3 та ебдида!
+5   
20 мар 18:07:44
Alexis Dan
Шодикул Одилов деган мактаб боласи нукул Нефтчига карши бир нималар деб вайсаб юради
+5   
20 мар 17:48:11
Alexis Dan
3:1 булди) ютиб кетдик
+5   
20 мар 17:32:08
Хонмирзо
Ҳа айнан бугун Локони «мухлислари» кўпайиб кетади. Кўрамиз охирида нима бўларкан, Олға Нефтчи!
+4   
20 мар 19:41:05
Ibragim Nishanov
Ответ на комментарий пользователя K u r b o n o v
Тавба,бири Нефтчини ўйини зўр деса яна кимдир суст ўйнаяпти дейди,
Суст ўйнайдими ётиб ўйнайдими мухими ғалаба. Молодец Нефтчи. Андижон мухлиси.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика