ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
18 мар 02:55
Новости
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2 (Биринчи ўйин - 0:3)
Голлар: 22, 90+3 - Винисиус Жуниор, 41 - Эрлинг Ҳоланд
"Манчестер Сити": 25. Жанлуижи Доннарумма, 3. Рубен Диаш (15. Марк Гехи, 46'), 27. Матеус Нунеш (42. Антуан Семеньо, 57'), 21. Райан Аит-Нури, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 16. Родри (14. Нико Гонсалес, 74'), 20. Бернарду Силва, 4. Тейани Рейндерс (6. Натан Аке, 46'), 11. Жереми Доку, 9. Эрлинг Ҳоланд (7. Омар Мармуш, 56'), 10. Райан Шерки.
Захира: 1. Жеймс Траффорд, 5. Жон Стоунз, 33. Нико О'Райли, 82. Рико Льюис, 8. Матео Ковачич, 26. Савио, 47. Фил Фоден.
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа (13. Андрей Лунин, 46'), 12. Трент Александер-Арнольд (2. Даниэль Карвахаль, 83'), 22. Антонио Рюдигер, 24. Дин Хёйсен, 20. Франсиско Гарсия, 8. Федерико Вальверде, 14. Орельен Чуамени, 15. Арда Гюлер (6. Эдуарду Камавинга, 74'), 7. Винисиус Жуниор, 45. Тьяго Питарч (37. Мануэль Моран, 74'), 21. Браим Диас (10. Килиан Мбаппе, 69').
Захира: 4. Давид Алаба, 18. Альваро Каррерас, 27. Диего Агуадо, 30. Франко Мастантуоно, 28. Хорхе Сестеро, 38. Сесар Паласиос, 16. Гонсало Гарсия.
Огоҳлантиришлар: 25 - Пеп Гвардиола ("Ман Сити" бош мураббийи), 45+4 - Абдуқодир Ҳусанов, 76 - Килиан Мбаппе, 80 - Трент Александер-Арнольд
Четлатиш: 21 - Бернарду Силва
90+4. Ўйин якунланди!

90+3. ГОЛ! Винисиус барибир дублга эришди! Чапдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб, гол урди!

90+1. Винисиус гол урди, бироқ бу ҳам оффсайд экан!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
84. Ҳаммаси жойида, баҳс давом этади.
83. Ўйин тўхтатилди, Мбаппе йиқитилган вазият ёки урилган гол ВАРда кўрилмоқда.
83. Иккинчи бўлимнинг ўзида учта гол оффсайд сабаб бекор қилинди.
82. Яна бир гол, бу сафар Вальверде урди, аммо бу ерда ҳам ўйиндан ташқари ҳолат бўлган экан.
81. Килиан олдинга юриш қилди, Айт-Нури унинг футболкасидан тортиб қолди, бироқ пенальти белгиланмади.

78. Айт-Нури тўпни дарвозага киритди, бу сафар ҳам ўйиндан ташқари ҳолат бўлган экан.
73. Шеркидан кучли зарба, аммо аниқ бўлмади!
70. Мбаппенинг илк зарбаси ноаниқ бўлди.
69. Бурчакдан узатилган тўпни Чуамени бош билан дарвозага йўллади, Жижжидан сейв!
67. Килиан Мбаппе майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
66. Абдуқодир Ҳусановнинг узоқ масофадан ерлатиб берган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди...

63. Доку бирга-бир вазиятга чиқиб бориб гол урди, бироқ бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум бўлди.
62. Винисиус бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо Жанлуижи билан тўқнашиб кетди.
60. Захирадан ўйинга қўшилган Семеньонинг зарбаси жуда ноаниқ бўлди.
54. Яна зарба Ҳоланддан ва яна сейв Луниндан! Қайтган тўпни Родри тепди, аммо ноаниқ бўлди.
50. Ҳоланддан яхши зарба ва буни Лунин қайтарди!
47. Винисиуснинг зарбаси ноаниқ бўлди.
46. "Ман Сити" икки ҳимоячини, "Реал" эса дарвозабонни майдонга ташлади захирадан.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Ўйиннинг дастлабки бўлимидан кейинги статистика:
Тўп назорати - 53% - 47%
Дарвоза томон зарбалар - 10 - 10
Аниқ зарбалар - 5 - 5
Бурчак зарбалари - 4 - 3
Узатмалар аниқлиги - 91% - 90%
Сейвлар - 3 - 4
45+5. Биринчи бўлим якунланди.
45+4. Абдуқодир Ҳусановга сариқ карточка кўрсатилди.
45+2. Рубен Гюлернинг оёғига тепиб йиқитди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. Арнольднинг дарвозага йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

41. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни тенглаштирди! Докунинг узатмасидан сўнг Эрлинг бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
39. Арданинг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
38. Браим иккита ҳимоячидан алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди, Жанлуижи қайтарди.
35. Чуаменининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, Доннарумма тўпни ушлаб олди.
28. Арда Гюлер Винисиусга тўпни яхши узатди, унинг тепган тўпи эса ноаниқ бўлди.
26. Ҳоланд ўткир бурчакдан зарба берди, Куртуа тўпни қайтарди, қайтган тўпга Родри зарба берди, аммо ноаниқ!
26. Фран Гарсия сал қолса дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Ҳусанов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйди!
24. Винисиус олдинга юриш қилиб дарвозага тепди, бироқ ноаниқ бўлди.
23. Зўр вазият бўлди Ҳоландда! Ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, Куртуадан даҳшатли сейв!

22. ГОЛ! Винисиус бу сафар пенальтини аниқ амалга оширди!
21. Қизил карточка Бернарду Силвага! Даҳшат!

20. Пенальти, "Сити" дарвозасига!
20. Бош ҳакам ўзи бориб кўради ВАРни. Пенальти бўлиши мумкин.
18. Қизиқ вазият. Дастлаб ён ҳакам вазиятни оффсайд деди, Винининг иккинчи зарбасида "Сити" футболчисининг қўлига тегди. Ҳолат ВАРда кўрилмоқда.
17. Даҳшат вазият Винисиусда!!! Дастлабки зарбаси тўп устунига тегиб қайтди, Доннарумманинг бошига тегиб сал қолса дарвозага кириб кетиши мумкин эди...
16. Ҳусанов Винини "еб ташлаш"ни бошлади. Тезлик борасида яна Абдуқодир биринчи бўлиб тўпга етиб келди!
14. Питарч олдинга ўтди, тўпни Винига узатди, бироқ "шаҳарликлар" ҳимоячиси бу вазиятда яхши ўйнаб, тўпни қайтарди.
10. Яхши зарба бўлди Шеркидан, аммо ноаниқ бўлди.
6. Яна зарба, бу сафар Рейндерсдан. Бироқ рекошетга учраб зарба кучини йўқотди ва дарвозага бормади.
5. Ўйин ҳарорати жуда юқори!
4. Яна зарба "Сити"дан, бу сафар Родри! Ўткир бурчакдан тепган тўпини Куртуа қайтариб юборди!
3. Яхши зарба Шеркидан! Куртуа турган жойида қайтариб юборди!
1. Вальвердега тўп узатиб берилди, унинг зарбаси жуда кучсиз чиқди.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЕЧЛ нимчорак финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз!
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии
Itmiyyalar Real 0-0 yo 0-1 ga yutqazayotgani yoq umumiy xisob 3-0 intriga o'lib bolgan deyarli qanaqasiga Sudya yordam beryapti deyish mumkin uni yordamu nega kerak sal kengroq fikr bildirlaring darjang qanday ekanini bildirib quyyabsanlar