RU

Последние новости

22:34Энсо Фернандес "Челси"дан маошини оширишни талаб қилмоқда  1 22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  6 21:45"Леванте" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 21:42"Челси" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  4 21:35БАА Президенти кубоги. "Дибба" "Ал Айн"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди, Абдуллаев танаффусда ўйинга қўшилди  0 21:30Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Ризеспор" билан дуранг ўйнади, Шомуродовдан навбатдаги гол  32 21:03“Истиқлол”: Машарипов операция қилинди  8 20:57ОПЛ. "Сабаҳ"дан навбатдаги ғалаба, Раҳмоналиевда эса 90 дақиқа  1 20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  8 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1 18:35Назорат ўйини. “Дўстлик” ва “Олимпик Mobiuz” ўртасидаги ўйинда 10 та гол урилди  1 17:31"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  2

Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда" Новости

Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ҳаммага Ассалому алайкум! Қаторасига учта мағлубиятдан сўнг бугун уйда ўйнадик. Йигитлар бугун мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқлигини яхши тушуниб турганди. Йигитлар бугун борларини беришди ва бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Мухлисларга раҳмат. Айтилган вазифани уддаладик!

Бугунги учрашувнинг бошланғич таркибидан атиги 2 нафар наминал ҳимоячи майдонга тушди. Кейинги учрашувларда ушбу муаммони қандай ечасиз?

- Ҳақиқатдан ҳам ҳозирда Кумбурович ва Воҳобовда жароҳат бор. Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда. Уларни тезроқ майдонга тезроқ қайтишларини тилаб қоламан. Бизда бир нечта яхши ёш футболчилар бор. Уларни шундай ўйинларда синаб кўришимиз мумкин. Ёшларга ишонч беришимиз керак. Улар шундай баҳсларда ўзларини кўрсата олишса, кейинги ўйинларда ҳам имкон берамиз.  Уларга бу катта имконият. Иккита марказий ҳимоячи бўлмагани сабабли бугун Асрор Ғофуров марказий ҳимояда ҳаракат қилди. Менимча, у бугун яхши ҳаракат қилди ва ўзига берилган вазифани ажойиб тарзда уддалади. 

"Машъал" жамоасига ҳам бугунги учрашувга раҳмат айтаман. Уларга кейинги ўринларда омад тилайман. Футболда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлуб бўлади. Ҳаёт шундай бўлар экан.

Авваллари Бозоров захирадан майдонга тушса, ҳужумга яқин жойда ҳаракат қиларди. Ҳозир эса ҳимояда ўйнамоқда...

- Бозоров исталган чизиқда ҳаракат қила олади, у барча чизиқларни "ёпиб бера олади". У шундай футболчи. Қаерда "бўшлиқ" бўлса, уни қўйиб ўйнатсак бўлади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика