RU

Последние новости

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  1 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  11 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  12 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди" Новости

Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Авваламбор Ассалому алайкум! Биз учун муҳим учрашув эди, бугунги баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. Битта хато - мағлубиятга олиб келди. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Мағлубиятга доим мураббий айбдор бўлган. Бироқ футболчиларда озгина шижоат бўлиши керак. Аммо битта шижоатнинг ўзи етарли эмас ҳозирги вақтимизда. Кўпроқ меҳнат қилиш лозим. Ҳозирги аҳволимизни яхши деб бўлмайди. Чунки уйда "Бухоро"ни мағлуб эта олмадик, ҳозир "Қизилқум"га ҳам 3 очко тақдим этдик. Ҳозир нима деб айтишни ҳам билмайман. Меҳнат қиляпмиз, йигитларга тушунтиряпмиз. Хато қилган барча учрашувда мағлуб бўлмоқдамиз. Агар биз хато қилмасак, мағлубийга учрамасдан ҳаракат қиламиз.

Жамоалар мавсум давомида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ҳар икки жамоа бир-бирини жуда яхши билади. Иккинчи бўлимда "Қизилқум" ўйини кучайтирмади, балки сизнинг ўзгаришларингиз орқали "Машъал"  мағлуб бўлгандек туйилди...

- Биз бир биримизни жуда яхши биламиз. Дўстимиз Акмал ушбу жамоани бошқариб бормоқда. Бу футбол! Футболда хато қилсайиз, мағлуб бўласиз. Бугунги учрашувга бир қатор академия футболчиларини олиб келгандик. Академия ёшларига ҳам имконият беришимиз керак. Бизда ажойиб академия бор. Қачонгача ўзимизда яхши ёшлар бўла туриб, легионерлардан фойдаланамиз. Мағлубият бўлаётган вақтда ёшлардан яхши фойдалансак бўлади, шу сабабли бугунги баҳсда ёш йигитларни майдонга туширгандик.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика