Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади
08 окт 00:49
Новости
Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе кетма-кет икки кун давомида Франция терма жамоасининг Озарбайжон ва Исландияга қарши жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари олдидаги машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда. Учрашувлар 10 ва 13 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Килиан Мбаппе ўзидаги ноқулайлик сабаб бу ўйинларда иштирок этмаслиги мумкин.
Ҳужумчи шанба куни "Реал"нинг "Вилярреал"га қарши ўйинида (3:1) тўпиғи пайларининг чўзилишидан сўнг тикланмоқда. 26 ёшли футболчи 81-дақиқада гол урганидан кейин тезда майдонни тарк этишга мажбур бўлди ва тўғридан-тўғри кийиниш хонасига йўл олди.
Ундан ташқари, машғулотларда "Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конате ҳам қатнаша олмади.
Жорий мавсумда Мбаппе клуб ва миллий терма жамоа учун 12 та ўйинда 16 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии